Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ички ишлар вазирлиги Академиясининг Нукус филиали ташкил этилади
Филиалда таълим олиш Академияда таълим олишга тенглаштирилиб, унинг битирувчиларига Академия битирувчилари учун назарда тутилган диплом берилади.
Ўзбекистон президентининг «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори билан Ички ишлар вазирлиги Академиясининг Нукус филиали ташкил этилади.
Қарорда белгиланишича:
- Филиалда тўлақонли ўқув жараёни Академиянинг бакалавриати дастури бўйича кундузги таълим шаклида 2022/2023 ўқув йилидан бошланади;
- Филиалда таълим олиш Академияда таълим олишга тенглаштирилиб, унинг битирувчиларига Академия битирувчилари учун назарда тутилган диплом берилади;
- Филиалда ўқиш учун номзодлар дастлабки босқичда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, кейинчалик республиканинг бошқа ҳудудларида доимий яшовчи шахслар орасидан танлаб олинади;
- Филиалга ўқишга қабул қилиш квотаси Академияга умумий қабул квотаси доирасида Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти ички ишлар органларининг эҳтиёжини инобатга олган ҳолда белгиланади.
Шунингдек, ҳужжатга мувофиқ, Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтига юридик шахс мақоми берилди ва қуйидагилар унинг фаолияти асосий йўналишлари этиб белгиланди:
- Ички ишлар органлари соҳавий хизматларининг барча йўналишлари бўйича сержантлар таркиби ходимларини жамоат хавфсизлигини таъминлаш фаолиятини ташкил этиш соҳасида махсус касбий тайёрлаш;
- ички ишлар органларининг сафдор ва офицерлар таркибидаги лавозимларига биринчи марта тайинланган ходимларни бошланғич касбий тайёргарлик бўйича ўқув дастурлари асосида ўқитиш;
- ички ишлар органларининг барча тоифадаги ходимларини инновацион ахборот ва педагогик технологияларни қўллаган ҳолда, шу жумладан, турдош йўналишдаги республика олий таълим муассасалари базасида қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш.
Ички ишлар органлари ходимларини бошланғич тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш марказлари тугатилиб, уларнинг штат бирликлари ва моддий-техника базаси Малака ошириш институтига ўтказилди.
Академиянинг касбий тайёргарлик факультети Малака ошириш институти таркибига ўтказилди.
Шундай тартиб ўрнатилдики, унга мувофиқ:
- Малака ошириш институтининг касбий тайёргарлик факультетида беш ойлик дастур бўйича ички ишлар органларининг сержант таркибидаги лавозимларига номзодларни махсус касбий тайёрлаш амалга оширилади;
- касбий тайёргарлик факультетига қабул 200 нафаргача бўлган квоталар доирасида танлов асосида амалга оширилади ҳамда таълим олувчиларга ўрнатилган тартибда стипендия тўланади ва моддий таъминот белгиланади;
- касбий тайёргарлик факультетини тамомлаган ходимларга «кичик сержант» махсус унвони ҳамда белгиланган намунадаги диплом берилади.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
20:32 / 18.05.2025
Бир ойда 590 мингдан ортиқ йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди — ИИВ
18:26 / 15.05.2025