Жиззахда президентни ижтимоий тармоқлар орқали ҳақоратлаган шахсга нисбатан жиноий иш очилди
Жиззах вилояти Бахмал туманида Ўзбекистон президентини интернетда ҳақоратлаган шахсга нисбатан жиноий иш очилди. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, 1969 йилда Бахмал туманида туғилган фуқаро V.К интернетнинг YouTube ва Facebook тармоқларида «V.К» (номи қисқартирилган) профиллар очиб, ушбу профиллари орқали турли мавзуларда интернет тармоқлари орқали тўғридан тўғри чиқишлар қилган.
У ўз чиқишларида президент раҳбарлигида амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка нотўғри талқин қилиб, Ўзбекистон президентини интернет тармоқлари орқали ҳақоратлаб, давлат раҳбарининг обрўсига путур етказиш ва камситувчи маълумотларни тарқатиб, туҳмат қилиб келаётгани ҳолати аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан ДХХ Жиззах вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 158-моддаси 3-қисми (Ўзбекистон президентини интернет бутунжаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилиш) билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бундан аввалроқ Ўзбекистонда президентини интернетда ҳақоратлаш ёки унга туҳмат қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгилангани, блогерлар ва сайт эгаларига ахборот тарқатишда қўйилган талаблар кучайтирилгани ҳамда оммавий тартибсизлик ва зўравонликка даъват қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгилангани ҳақида хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:40 / 22.11.2024
Блогер Қобил Дўсов вазир ўринбосарини ҳақорат қилганликда айбдор деб топилди
11:25 / 21.11.2024
2024 йилда 30 мингдан ортиқ ўзбекистонликлар туҳмат ва ҳақорат қилгани учун судланди
20:58 / 04.11.2024
Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш чоралари кучайтирилади
12:31 / 23.07.2024