Хоразм вилоятидаги эпидемиологик вазият ҳақида маълумот берилди
2021 йилнинг январь-март ойларида вилоятда 14 704 нафар фуқаро карантинга олинган. Шулардан 222 нафарида коронавирус инфекцияси аниқланган.
Сўнгги бир ҳафта ичида карантинга олинганлар сони 749 нафарни ташкил этган. Коронавирус инфекцияси бўйича 11та ўчоқ аниқланиб, 15 нафар бемор рўйхатга олинган.
Ўчоқларда шаҳар ва туман СЭО ва ЖСХБ томонидан эпидемиологик суриштирув ишлари ҳамда дезинфекция тадбирлари амалга оширилиб, беморлар билан мулоқотда бўлган фуқаролардан анализлар олинган.
Хоразм вилоятига ўтган ҳафта 7та чартер рейсида 541 нафар фуқаро кириб келган. Коронавирусга анализ топширмаган ва анализ жавоби 72 соатдан ошган 67 фуқаролардан ПЗР учун намуна олиниб, текширилганда мусбат натижа қайд қилинмаган.
Чартер рейс орқали келган 272 нафар хоразмлик ва улар билан мулоқотда бўлган оила аъзолари уй шароитида 14 кун давомида карантинга олинган. Уларнинг карантин қоидаларига риоя қилиши назоратга олиниши учун ИИБ ва Миллий гвардияга хабар берилган.
Хоразм вилоятида коронавирус инфекциясини эрта аниқлаш ва вақтида профилактик чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида, барча туманларда вирусология лабораториялари ишга туширилган. Йил бошидан бугунги кунгача 35 102 та намуна коронавирусга текширилган.
Мавзуга оид
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
12:08 / 27.09.2024
Хоразмда МЧЖ масъул шахслари ижтимоий соҳа объектларига бериладиган кўмир учун ажратилган пулларни ўзлаштирди
16:06 / 08.08.2024
Хоразм вилоятининг икки туманига янги ҳокимлар тайинланди
08:26 / 10.07.2024