Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Афғонистон бўйича Истанбул анжумани «Толибон»нинг рад жавоби сабабли кейинга кўчирилди
Афғонистондаги тинчлик жараёни бўйича апрел охирида Истанбулда ўтиши керак бўлган халқаро анжуман кечроқ муддатга кўчирилди. Al Jazeera телеканали Афғонистоннинг миллий ярашув бўйича олий комиссиясидаги манбага таяниб хабар беришича, бунга «Толибон» вакилларининг анжуманда иштирок этишдан бош тортгани сабаб бўлган.
Аввалроқ толибларнинг расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид «Толибон» ташқи аралашув сабабли анжуманда иштирок этишдан бош тортганини маълум қилган. Унинг таъкидлашича, «Истанбул учрашуви Афғонистонда тинчлик ўрнатиш учун муҳим ҳисобланади», бироқ толиблар «баъзи хорижий давлатлар Афғонистон ишларига аралашаётгани сабабли уни бойкот қилишди».
24 апрелдан 4 майгача ўтказилиши режалаштирилган Истанбулдаги анжуманга Афғонистон ҳукумати ва «Толибон» вакиллари таклиф қилинганди. Бироқ толиблар Афғонистондан барча хорижий кучлар олиб чиқиб кетилмагунча, Афғонистон бўйича қарорлар қабул қилинадиган бирорта анжуманда иштирок этмасликларини айтишган.
Аввалроқ анжуманга 21та давлат, жумладан, Ўзбекистон ҳам таклиф қилингани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
21:58 / 21.05.2025
АҚШ «Толибон»нинг террорчи ташкилот мақомини қайта кўриб чиқади
15:06 / 15.05.2025
Ўзбекистон Афғонистондан чорва молларини импорт қилиши мумкин
17:22 / 14.05.2025
Афғонистон Ўзбекистонга Ҳирот оқ мармарини совға қилди
17:47 / 12.05.2025