АҚШ элчиси Россияни тарк этишдан бош тортмоқда – ОАВ
АҚШнинг Россиядаги элчиси Жон Салливан расмий Москва унга маслаҳатлашувлар учун Вашингтонга кетишини тавсия қилганига қарамай, Россияни тарк этишдан бош тортди. Бу ҳақда вазиятдан хабардор манбаларга таяниб Axios нашри хабар берди.
16 апрел куни Россия ташқи ишлар вазирлиги АҚШнинг санкцияларига жавобан 10 нафар америкалик дипломатни чиқариб юборишини ва Салливанга «уйга маслаҳатлашувлар учун қайтиш»ни тавсия қилган. Моҳиятан бу Россия АҚШ элчисини ўз ҳудудидан чиқариб юборишини англатади.
Axios’нинг хабар беришича, ушбу тавсияларга қарамасдан, Салливан Москвада ўз ишини давом эттирмоқда. Манбаларнинг таъкидлашича, АҚШ элчиси Россия расмийлари уни мажбур қилмагунча Россияни тарк этиш истагида эмас.
Россия ва АҚШ ўртасидаги муносабатлар АҚШ президенти Жо Байденнинг март ойидаги интервьюсидан кейин таранглашди. Байден ўша интервьюда Россия президенти Владимир Путинни «қотил» деб ҳисоблашини ва Москва АҚШдаги сайловларга аралашув учун «катта ҳақ тўлашини» айтган. Шундан кейин Россиянинг Вашингтондаги элчиси Анатолий Антонов ортга чақиртириб олинган.
Мавзуга оид
10:31
АҚШ Регистон майдони архитектурасини сақлаб қолиш учун 500 минг доллар ажратди
23:20 / 13.11.2024
Полшада АҚШнинг ракетага қарши мудофаа базаси очилди
22:44 / 13.11.2024
Трамп маъмуриятида Украина бўйича махсус вакил бўлади — ОАВ
22:14 / 13.11.2024