Меҳнат вазирлиги Шуҳрат Ғаниев раҳбарлигида якшанба куни ўтказилган йиғилишга муносабат билдирди
Қайд этилишича, ишдан ташқари иш вақтида ҳамда дам олиш кунларида ходимлар ишга жалб қилинганда уларга камида икки ҳисса миқдорида меҳнат ҳақи тўланиши лозим.
Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев раҳбарлигида якшанба куни ўтказилган йиғилиш юзасидан Меҳнат вазирлиги муносабат билдирди.
Вазирликнинг маълум қилишича, Меҳнат кодексининг 157-моддасига мувофиқ, ишдан ташқари иш вақтида ҳамда дам олиш кунларида ходимлар ишга жалб қилинганда, уларга мазкур ташкилотнинг жамоа шартномасида белгиланган, лекин камида икки ҳисса миқдорида меҳнат ҳақи тўланиши лозим.
Ёхуд ишдан ташқари иш вақтида ёки дам олиш кунида ишга жалб қилинган ходимларга иш соатларига мутаносиб равишда отгул (қўшимча дам олиш куни) берилган бўлса, бундай ишлар учун камида бир ҳисса миқдорида меҳнат ҳақи тўланади.
Якшанба куни ўтказилган видеоселекторда иштирок этган барча ташкилот ходимлари ўз меҳнат вазифаларига кирадиган масалалар юзасидан дам олиш кунида ишга жалб қилинган.
Вазирликнинг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ходимларнинг кафолатланган меҳнат ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида тегишли ҳокимият, вазирлик ва идораларга дам олиш кунида ходимларни ишга жалб қилиш тўғрисида буйруқ расмийлаштириш ҳамда тегишли тўловларни амалга ошириш юзасидан огоҳлантириш хатлари берилган.
Шу билан бирга, вазирликнинг Давлат меҳнат инспекцияси томонидан ҳозирги кунга қадар ишдан ташқари ва дам олиш кунларида ходимларни ишга жалб қилиш юзасидан 300 дан ортиқ мониторинглар ўтказилган бўлиб, ўрганишлар давомида қонунбузилишларни бартараф этиш мақсадида ташкилот ва идораларга 150 дан ортиқ ёзма кўрсатмалар киритилган.
Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида «Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили»даги режалаштирилган вазифалар бўйича ўтказилган селекторда маҳалла раислари ва участка нозирларини ҳокимиятга мажлисга чақиришни қатъиян тақиқлаш бўйича топшириқ берилганди.
Мавзуга оид
19:00 / 24.10.2024
Давлат меҳнат инспекциясига мажбурий меҳнатга оид 283 та мурожаат келиб тушди
17:09 / 24.09.2024
“Ҳамма фермер имзо қўйиб бериши керак” — пахта етиштирувчилар нархни туширишга мажбурланмоқда
10:01 / 24.10.2023
Шуҳрат Ғаниев кластерларга фермерларнинг пахтасини сўрамасдан териб олиш “ваколати”ни берди
15:00 / 06.07.2023