Жамият | 12:39 / 20.04.2021
2629
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда «Labo» ҳайдовчиси «Nexia»нинг йўлини тўсиб жанжал чиқарди ва муштлашувнинг олдини олмоқчи бўлган шахсни пичоқлади

Фото: Тергов департаменти

Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида давлат рақамисиз юрган «Labo» ҳайдовчиси «Nexia»нинг йўлини тўсиб жанжал чиқарган. Сўнг, иккала ҳайдовчи ўртасидаги муштлашувнинг олдини олмоқчи бўлган шахсни пичоқлаган. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги тергов департаменти хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, 2021 йилнинг 17 апрел куни соат 15:30 ларда 25 ёшли М.Озод Каттақўрғон шаҳри У.Барноев кўчасида «Labo» автомашинасини давлат рақамисиз бошқариб кетаётиб, ушбу кўчада ҳаракатланиб кетаётган А.Амир бошқарувидаги «Nexia»нинг йўлини ҳеч бир сабабсиз бир неча маротаба тўсган. Сўнг, жанжал келтириб чиқарган вақтида, унинг безорилик ҳаракатларининг олдини олмоқчи бўлган 33 ёшли А.Ўлмаснинг бўйин, чап пешона соҳасига ҳамён пичоғи билан жароҳат етказган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Каттақўрғон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.Озодга нисбатан жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми «г» банди (Безорилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Таъкидланишича, тергов ҳаракатлари давомида, М.Озод «Nexia» ҳайдовчисини танимаслиги, унга ўзини кўрсатиб қўйиш мақсадида безорилик ҳаракатлари содир қилганлиги аниқланган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.

Ғайрат Йўлдошев
Тайёрлаган Ғайрат Йўлдошев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид