Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина хавфсизлик хизмати юқори даражадаги шайлик режимига ўтди
Аввалроқ Украина хавфсизлик хизмати мамлакатнинг аксарият областларида кенг миқёсдаги кўп босқичли антитеррор машғулотларини бошлаганди.
Украина хавфсизлик хизмати кенг миқёсдаги антитеррор машғулотлари ўтказилиши сабабли юқори даражадаги шайлик режимига ўтди. Бу ҳақда РБК-Украина хабар берди.
"УХХнинг нафақат чегарадаги, балки барча областлардаги ходимлари юқори даражадаги шайлик режимига ўтказилди. Контрразведка ва тезкор қидирув фаолияти кучайтирилди", - деб маълум қилди махсус хизмат спикери Артём Дехтяренко.
Аввалроқ Украина хавфсизлик хизмати мамлакатнинг аксарият областларида кенг миқёсдаги кўп босқичли антитеррор машғулотларини бошлагани хабар қилинганди.
Машғулотларда УХХ, миллий полиция, давлат чегара хизмати, миллий гвардия, қуролли кучлар, фавқулодда вазиятлар хизмати минтақавий бўлинмалари ҳамда ижроия ҳокимияти ва маҳаллий бошқарув органлари вакиллари иштирок этади.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025