Ўзбекистон | 10:56 / 21.04.2021
3963
2 дақиқада ўқилади

Бувайдада кундошининг 9 ёшли қизининг бошига уриб, каналга ташлаб юборган аёл қўлга олинди

Бош прокуратура ахборот хизматининг маълум қилишича, 14 апрель куни Бувайда тумани ИИБ навбатчилик қисмига “Маслаҳат” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган “Ойимтарра” каналига ёш қизча номаълум аёл томонидан уриб, ташлаб юборилгани ҳақида хабар келиб тушган.

Мазкур хабар асосида ўтказилган тезкор-тергов ҳаракатлари давомида, фуқаро М.Е. турмуш ўртоғи Б.Й. билан шаръий никоҳ асосида яшаб келаётган фуқаро М.Ж.дан рашк қилиб, ўч олиш мақсадида унинг 2012 йилда туғилган вояга етмаган қизи Ф.Ф.ни 14 апрель куни мактабдан алдаб, “Ойимтарра” канали яқинига олиб келиб, қасддан ўлдириш мақсадида номаълум жисм билан унинг бош соҳасига уриб, каналга ташлаб юборган.

Ушбу ҳолатни кўриб қолган Бувайда туманида яшовчи, 2005 йилда туғилган Ш.Янгиевнинг жасорати туфайли Ф.Ф. каналдан қутқариб олиниб, ҳаёти сақлаб қолинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бувайда туман прокуратураси томонидан ЖКнинг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, М.Е.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган ва ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мактаб ўқувчиси Ш.Янгиевнинг бу ҳаракатларини муносиб рағбатлантириш мақсадида Фарғона вилоят прокурори ва вилоят ИИБ бошлиғининг буйруқлари билан унга ташаккурнома эълон қилиниб, тадбирда эсдалик совғалари билан тақдирланган. 

Аввалроқ  туманнинг «Оқтепа» МФЙда эр қайнотасини чопқи билан ўлдиргани ҳақида маълумот берилган эди.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид