Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Душанбе ва Тошкент Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга ташрифига тайёргарликни бошлади – ОАВ
Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 24 апрел куни Хўжандда Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифига тайёргарлик кўриш ҳамда ўзбек-тожик ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилади.
Бугун, 21 апрел куни Душанбега Ўзбекистон иқтисодий блоки вазирлари ўринбосарларидан иборат ҳукумат вакиллари гуруҳи ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Азия-Плюс» Тожикистон ҳукуматидаги манбасига асосланиб.
"Меҳмонлар тожик ҳамкасблари билан Ўзбекистон раҳбарининг Душанбега ташрифи якуни бўйича имзоланиши режалаштирилган ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлашни бошлайди", - деган манба.
Шунингдек, икки давлат ҳукумат делегациялари Душанбе ва Тошкентнинг яқин истиқболга мўлжалланган савдо-иқтисодий ҳамкорлигини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилади.
Хабарда айтилишича, Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ва Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 24 апрел куни Хўжандда учрашув ўтказади. Учрашувда Шавкат Мирзиёевнинг расмий ташрифига тайёргарлик кўриш ҳамда ўзбек-тожик ҳамкорлиги масалалари муҳокама қилинади.
Аввалроқ Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Тожикистон президенти Имомали Раҳмоннинг таклифига биноан 10-12 июн кунлари расмий ташриф билан Душанбеда бўлиши хабар қилинганди.
Шавкат Мирзиёев 2018 йил март ойида, сўнг 2018 йил сентябр ойининг охирида (МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг Душанбедаги йиғилиши), 2019 йил 14 июнда (Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича конференциянинг бешинчи саммитида иштирок этиш учун) Тожикистонга давлат ташрифи билан борган эди.
Мавзуга оид
11:20 / 25.02.2025
Шавкат Мирзиёев, Садир Жапаров ва Имомали Раҳмоннинг биринчи уч томонлама саммити март охирида бўлиб ўтади
20:25 / 24.02.2025
Божхона постларида енгил автомобиль ва автобуслар учун қизил ва яшил йўлаклар жорий қилиниши мумкин
20:26 / 21.02.2025
Дронлар, СИ кибертузилмалари, роботлашган техникалар — мудофаани мустаҳкамлашнинг янги стратегиялари
17:52 / 04.12.2024