Фан-техника | 23:35 / 21.04.2021
32152
1 дақиқада ўқилади

Ҳакерлар Apple’нинг янги қурилмалари махфий чизмаларини ўғирлашди

Revil ҳакерлар гуруҳи Apple компаниясининг янги қурилмалари махфий чизмаларини ўғирлаганини маълум қилди. Ҳакерлар, шунингдек, компаниядан 50 млн доллар талаб қилишган.

Фото: Reuters

Bloomberg ахборот агентлигининг хабар беришича, ҳакерлар нафақат чизмаларни ўғирлашган, балки АҚШ компаниясига бутловчи қисмлар етказиб берувчи Quanta Computer компаниясининг компьютер тармоғидаги маълумотларни шифрлаб қўйишган. Улар маълумотларни дешифрлаш учун 50 млн доллар талаб қилишган. 

 Ҳакерлар сўралган пул 1 майгача тўланишини талаб қилишмоқда. Улар айни вақтда Apple’нинг янги гаджетлари ҳақидаги махфий файлларни эълон қилишни давом эттиришмоқда.

 Тижорат сири ҳисобланган чизмалар Quanta Computer компьютер тармоғи бузиб кирилгандан кейин ўғирланган.

 20 апрелда Apple янги маҳсулотлари тақдимотини ўтказди. Компания бинафша рангдаги iPhone 12’ни, iPad Pro планшетларининг янги авлодини, iMac компьютерларини ҳамда йўқотилган буюмларни топишда ёрдам берувчи AirTags қурилмасини намойиш қилди. 

Мавзуга оид