Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 4 кишининг қотили умрбод озодликдан маҳрум қилинди
Қашқадарё вилоятида ухлаб ётган ҳомиладор хотини, хотинининг вояга этмаган икки жияни ва қайнонасини пичоқ билан ўлдирган жиноятчига ҳукм ўқилди.
Қашқадарё вилоятида ухлаб ётган ҳомиладор хотини, хотинининг вояга этмаган икки жияни ва қайнонасини пичоқ билан ўлдирган шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда вилоят ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Воқеа 2020 йил 10 декабрга ўтар кечаси юз берган. 30 ёшли эр оилавий жанжалдан кейин онасиникига кетиб қолган 25 ёшли турмуш ўртоғини қидириб, ярим тунда қайнотасининг уйига борган.
У ерга ўзи билан иккита ошхона пичоғини олиб борган эркак, аввал ухлаб ётган ҳомиладор хотинига, сўнгра 8 ва 6 ёшли болаларга (хотинининг жиянларига) пичоқ билан ўлдирувчи зарба берган, кейин қайнонасини ўлдирган.
Ушбу иш бўйича суд мажлиси Жиноят ишлари бўйича Қашқадарё вилоят суди биносида бўлиб ўтди. Қотил Жиноят кодексининг 97-моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан айбдор деб топилиб, умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.
Мавзуга оид
16:51 / 22.05.2025
Вашингтонда Исроил элчихонасининг икки ходими отиб ўлдирилди
19:54 / 08.05.2025
АҚШда салкам 50 йил олдин содир этилган қотиллик тамаки қутисидаги бармоқ излари орқали фош қилинди
16:15 / 06.05.2025
Сурхондарёда руҳий хаста аёл 3 ёшли қизни пичоқлади
15:56 / 15.04.2025