Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Қўнғирот – Каракалпакия посёлкаси» оралиғидаги 240 км.ли йўл Осиё тараққиёт банки кўмагида қайта қурилади
20 апрел куни Автомобил йўллари қўмитаси мутасаддилари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбир давомида Қорақалпоғистондаги «Қўнғирот – Каракалпакия посёлкаси» оралиғидаги йўл ҳолати билан боғлиқ муаммо эътирозларга сабаб бўлаётгани борасида ҳам масъулларга савол билан мурожаат қилинди.
Маълумот учун, бир неча кун аввал, ижтимоий тармоқларда туркиялик ҳайдовчиларнинг бу йўлдан ўтаётганда катта қийинчиликларга дуч келиши, автомобиллари жиддий зарар кўраётгани ҳақида видео мурожаати ҳам тарқалган эди.
«90 км йўлни 24 соатда босиб ўтдик. Бу йўлдан одамлар ўтади, ҳайвон ўтмайди», – деган ҳайдовчилар йўлнинг ҳолати ҳақида гапириб.
Саволга Республика йўл жамғармаси раиси ўринбосари Абдунаби Ҳимматов жавоб берди.
Унинг маълумот беришича, видеомурожаатда айтилган йўл А-380 «Ғузор – Бухоро – Нукус – Бейнеу» автомобил йўлининг 240 километри ҳисобланади.
«Бу йўл бўйича МДҲ давлатлари вакиллари томонидан ҳам бизга кўплаб эътироз билдирилган. Ушбу муаммо бўйича давлат инвестиция дастури қабул қилинган.
Йўлнинг 964-1204 километри, яъни Қўнғиротдан токи Қозоғистон давлат чегарасигача бўлган ҳудуднинг 90 км.дан ортиқ қисми яроқсиз аҳволга келиб қолган.
Бугунги кунда ўрганишлар асосида мазкур ҳолатлар инобатга олиниб, автомобил йўлининг таъмирга муҳтож бўлган қисмини тўлиқ реконструкция қилиш бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди», – деди жамғармаси раиси ўринбосари.
Абдунаби Ҳимматовга кўра, йўлнинг ушбу қисмини таъмирлаш учун халқаро тендер савдолари эълон қилинган ва ҳозирда бу жараён якунланган.
«Ўтказилган халқаро тендер савдоларида Туркиянинг «Polat Yol Yapi San. ve Tic S.A.» компанияси (964 – 1084 км оралиғи) ҳамда Хитойнинг «China Road and Bridge Corporation», «CCCC Third Highway Engineering Co. Ltd.» ва «Sanmenxia City Changtong Road and Bridge Construction Co., Ltd.» компаниялари (1084-1204 км оралиғи) ғолиб деб топилган ва шартнома имзоланган.
Яъни бу йил ушбу йўлга 34.6 млн. Доллар инвестиция маблағлари ўзлаштириш кўзда тутилган. Йўл икки бўлакли бўлади», – деди жамғарма мутасаддиси.
Мавзуга оид
07:40 / 17.07.2024
Ўзбекистонда шоир Ажиниёз Қўсибой ўғли таваллудининг 200 йиллиги кенг нишонланади
10:26 / 02.07.2024
Қорақалпоғистонда 15 млрд сўмлик давлат харидларини амалга оширишда қонун талаблари бузилган – Рақобат қўмитаси
12:31 / 01.07.2024
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
08:27 / 20.06.2024