Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқанд вилоятида қарздорлиги туфайли 117 киши ва 61та транспорт воситасига қидирув эълон қилинган
Самарқанд вилоятида қарздорлиги туфайли 117 нафар жисмоний шахс ва 61та транспорт воситасига қидирув эълон қилинган. Бу ҳақда МИБ вилоят бошқармаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Самарқанд вилояти бўйича 20 апрель ҳолатига кўра, 177 нафар жисмоний шахсга қарздорлиги туфайли қидирув эълон қилинган. Қидирув бўлими томонидан олиб борилган тадбирлар натижасида улардан 104 нафари топилиб, давлат ижрочиларига топширилган ва тегишли жавобгарлик масаласи ҳал этилган.
Қолган 73 нафар қидирувдаги қарздор шахснинг 52 нафари хорижга, шундан 45 нафари Россияга, 3 нафари Қозоғистонга, 3 нафари Туркияга ва 1 нафари АҚШга ишлаш мақсадида чиқиб кетган.
Хорижда бўлган 52 нафар қарздор жисмоний шахсдан 48 нафари «Минск конвенцияси»га асосан халқаро қидирувга берилган. Қолган 21 нафар қарздорни қидириб топиш чоралари кўрилмоқда.
Қайд этилишича, вилоят бўйича 61та автотранспорт воситасига қидирув эълон қилинган. Мутасадди идоралар билан ҳамкорликда олиб борилган қидирув тадбирлари натижасида 44та автотранспорт воситаси топилган. Қолган 17та қидирувда бўлган автотранспорт воситасини топиш бўйича қидирув тадбирлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
14:57 / 09.05.2025
Самарқанд шаҳридаги кўп қаватли уйда газ портлади. 6 киши ҳалок бўлган
12:20 / 05.05.2025
10 метрлик жарлик ичидаги чангалзорга тушиб кетган икки киши қутқарилди
10:20 / 05.05.2025
Нурободда қарийб 17 минг гектар майдонда зарарли чигирткалар тарқалгани аниқланди
13:52 / 09.03.2025