Ўзбекистон | 16:50 / 21.04.2021
4992
2 дақиқада ўқилади

Самарқандда кинотеатр қуриш шарти билан 25 сотих ер имтиёзли тарзда берилади

Фото: KUN.UZ

Самарқандда кино саноатини ривожлантириш учун тадбиркорларга имтиёз берилади. Бу ҳақда Самарқандда ўтказилаётган матбуот анжуманида «Ўзбеккино» миллий агентлиги раҳбари Фирдавс Абдухолиқов маълум қилди.

«Ўзбеккино» раҳбарига Самарқандда кинони ривожлантириш учун нималар қилинаётгани ҳақида савол берилди. Абдухолиқовнинг айтишича, Самарқандда мажуд 12 та кинотеатрдан 3 таси давлат тасарруфида ва уларни ҳам хусусийлаштириш масаласи кўрилмоқда.

Шунингдек, Абдухолиқов Самарқанддаги туманларда тадбиркорларга кинотеатр қуриш шарти билан 25 сотих ер имтиёзли тарзда берилади. Яъни тадбиркорларга кўнгилочар мажмуа қуриш учун 25 сотих ер ҳамда 50 миллион сўм маблағ имтиёзли тарзда ажратилади ва ягона шарт сифатида доимий ишлайдиган учта залдан иборат кинотеатр қурилади.

Самарқанддаги шаҳарларда эса бундай лойиҳалар иккитадан амалга оширилади. Азиз Абдуҳакимов бу лойиҳа ўзини оқласа, Самарқанд тажрибаси сифатида бошқа ҳудудларда ҳам амалга оширилишини айтди. Туризм ва спорт вазири бу таклиф тадбиркорлар учун қизиқарли бўлишини таъкидлади.

Ўткир Жалолхонов
Тайёрлаган Ўткир Жалолхонов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид