Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззах ижтимоий-иқтисодий университети ташкил этилади. Вилоятда яна бир хусусий университет очиш бўйича келишувга эришилган
Жиззах вилоятида Жиззах ижтимоий-иқтисодий университети ташкил этилади. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги сайтида маълум қилинди.
Янги университетни ташкил этиш бўйича келишув вилоят ҳокимлиги ҳамда «Djizakskiy mejdunarodniy uniiversitet» МЧЖ хорижий корхонаси ўртасида имзоланган.
Жараёнда вилоят ҳокими Эргаш Солиев, университет таъсисчиларидан бири Бекзод Аҳмедов ва Москва давлат маъмурчилиги институти ректори Александр Тараканов иштирок этган.

Янги университет ўз фаолиятини 2021-2022 ўқув йилидан бошлаши кутилмоқда.
Қабуллар эса психология, бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий ишлар, мактабгача таълим, иқтисодиёт, қишлоқ хўжалигида менежмент, бухгалтерия ҳисоби ва аудит, туризм, меҳмонхона хўжалигини ташкил этиш ва бошқариш йўналишлари бўйича ўтказилади.
Шунингдек, университетнинг магистратура йўналишида психология, бошланғич таълим ва спорт-тарбиявий ишлари, мактабгача таълим, иқтисодиёт ҳамда қишлоқ хўжалигида менежмент бўлимлари бўйича қабул ташкил этилади.
Хабарда университет таъсисчиларидан бири Бекзод Аҳмедовнинг Жиззах ижтимоий-иқтисодий университети ҳақидаги фикрлари ҳам илова қилинган.
«Университетдаги таълим бериш жараёни Ўзбекистон Республикасида қўлланаётган олий таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурлари асосида ташкил этилади.
Муассасада дарс бериш учун ўзбекистонлик мутахассислардан ташқари россиялик ўқитувчиларни жалб қилишни ҳам режалаштирганмиз.
Эндиликда, ёшларимизнинг сифатли таълим олиши учун чет элга боришига ҳожат қолмайди», – деган у ҳокимлик матбуот хизматига.
Kun.uz мухбири хабар юзасидан тўлиқроқ маълумот олиш мақсадида Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бошқарма бошлиғи Абдували Холиқов билан боғланди.
Аммо мулозим Жиззахда очилиши келишилган бу университет бўйича вазирликда бирор маълумот йўқлигини маълум қилди.
«Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг бундан хабари йўқ. Бизда фақат Жиззах вилояти ҳокимлигининг ҳиндистонлик инвесторлар билан хусусий ОТМ очиш бўйича келишуви ҳақидагина маълумот бор», – деди бошқарма бошлиғи.
Абдували Холиқовнинг маълумотига таянилса, яқин орада Жиззах вилоятида яна бир хусусий университет очилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
09:56 / 18.05.2025
Ўзбекистонда ОТМ талабалари учун ягона форма жорий қилиниши ҳақидаги хабарлар рад этилди
11:48 / 02.05.2025
Ўзбекистонда Франция университетини очиш режалаштирилмоқда
15:26 / 29.04.2025
“Янги Ўзбекистон” университети фаолияти такомиллаштирилади
11:35 / 09.04.2025