Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Карантин талаблари кучайтирилcа, Қорақалпоғистондаги транспортлар ҳаракати қандай йўлга қўйилади?
Ушбу саволга Қорақалпоғистон Республикаси транспорт вазири ўринбосари Темур Сарибеев жавоб берди. Унинг айтишича, коронавирус билан боғлиқ ҳолат ёмонлашаверса, Нукусда ҳам Тошкендаги ҳолат кузатилиши мумкин.
Ҳозирча карантинда Қорақалпоғистондаги транспортлар ҳаракатига оид таклиф ишлаб чиқилган. Унда, ўтган сафаргидек йўналишли таксиларда ҳайдовчи ва йўловчи ўртасида тўсиқ ўрнатилиши, «Дамас»ларнинг олд ўриндиғига йўловчи олиниши тақиқланиши каби талаблар бор. Сарибеевнинг айтишича, ҳозирда бу таклиф махсус штаб томонидан ҳали тасдиқланмаган.
Вазир ўринбосарининг қўшимча қилишича, Нукусда автобуслар етарли даражада эмас. Шунинг учун «Дамас»лар қатнови йўлга қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирус юқтириш ҳолатлари кескин ошаётгани сабабли 18 апрелдан карантин назорати кучайтирилганди (https://kun.uz/news/2021/04/18/bugundan-karantin-qoidalari-kuchaytirildi). Умумий овқатланиш муассасаларида ва автобусларда ўринлар 50 фоизгача чекланди.
Мавзуга оид
15:26 / 21.05.2025
Чехия Ўзбекистон транспорт инфратузилмаси модернизациясида иштирок этади
14:38 / 02.05.2025
Ўзбекистон янги транспорт йўлакларини шакллантиришда ЕИ билан ҳамкорлик қилади
14:25 / 30.04.2025
Тўрткўл туманига янги ҳоким тайинланди
07:33 / 26.04.2025