Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони 400га яқинлашди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистонда 400га яқин ҳолатда коронавирус қайд этилиб, яна антирекорд янгилангани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 21 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 87935 (+384) нафарни ташкил этмоқда», дейилади хабарда.
Шу тариқа, кунлик касалланиш кўрсаткичи бўйича 2021 йилнинг энг юқори кўрсаткичи қайд этилди. Бундан аввалги антирекорд 18 апрель куни қайд этилган, ўшанда 342 кишида COVID-19 тасдиқланганди.
Сўнгги бир кунда Тошкент шаҳрида 200дан ортиқ, Самарқанд вилоятида 73 кишида коронавирус аниқланган.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 12 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 5 нафари Андижон вилоятида,
- 2 нафари Бухоро вилоятида,
- 6 нафари Жиззах вилоятида,
- 3 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 5 нафари Наманган вилоятида,
- 73 нафари Самарқанд вилоятида,
- 8 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 4 нафари Сирдарё вилоятида,
- 2 нафари Фарғона вилоятида,
- 3 нафари Хоразм вилоятида,
- 54 нафари Тошкент вилоятида,
- 207 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 1 нафар,
- Бухоро вилоятида 3 нафар,
- Жиззах вилоятида 12 нафар,
- Навоий вилоятида 3 нафар,
- Самарқанд вилоятида 54 нафар,
- Сирдарё вилоятида 5 нафар,
- Сурхондарё вилоятида 1 нафар,
- Фарғона вилоятида 3 нафар,
- Хоразм вилоятида 5 нафар,
- Тошкент вилоятида 27 нафар,
- Тошкент шаҳрида 176 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 85007 (+290) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони 2288 нафарга етган, шундан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022