Ўзбекистон | 17:52 / 22.04.2021
41137
2 дақиқада ўқилади

«Мажлисни, қарорни камайтирамиз» – Президент қуйи бўғин раҳбарлари қарорларнинг ортидан етиб бора олмаётгани ҳақида гапирди

Бугун, 22 апрел куни президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Барча вазирлар, қўмиталар раҳбарлари ва ҳокимлар иштирокидаги бу йиғилишда хизмат кўрсатиш соҳаси муаммолари ҳамда уларнинг ечими муҳокама қилинмоқда.

«Бир нарсани аниқ тушуниш лозим. Янги иш ўринлари, энг кам харажат ва тез муддатда хизматлар ва сервис соҳаларида ташкил этилади. 

Жойлардаги аҳоли даромадларининг реал ўсишини ҳам, аввало хизматлар ривожидан яққол кўриш мумкин. Шунинг учун, ушбу соҳага иқтисодиётнинг асосий «драйвер»ларидан бири деб, қарашимиз керак.

Мажлисни камайтирамиз, қарорни камайтирамиз. Қуйи бўғин раҳбарлари қарорнинг ортидан етиб бора олмаяпти. Энди буларнинг назоратини ўзим олиб бораман.

Тадбиркорлар билан учрашувлар, уларнинг мурожаатлари хизматлар соҳасида янги лойиҳаларни амалга ошириш, замонавий хизмат турларини йўлга қўйиш бўйича ташаббус ва талаб ўта юқорилигини кўрсатмоқда.

Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари жорий йилда хизматлар соҳасида 59 триллион сўмлик 42 мингта янги лойиҳани амалга ошириш, 150 мингта янги доимий иш ўрни яратиш бўйича ўз режаларини белгилаган. 

Ҳокимларнинг белгилаган режаларини ўзим бирма-бир кўриб чиқдим. Уларнинг ўзига олган марралари ушбу ҳудудлар салоҳиятидан анча паст. Мисол учун, Жиззах бор-йўғи 718 миллиард сўмлик лойиҳаларни шакллантирган. 

Шу билан бирга, Қашқадарё 1,6 триллион сўмлик лойиҳалар амалга оширишни белгилаган бўлиб, бу аҳолиси қарийб 3 баравар кам бўлган Сирдарё режасидан (2,1 триллион сўм) 25 фоизга паст», дея давлат раҳбарининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда Kun.uz мухбири.

Мавзуга оид