Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мактабга 6 ёшдан борса бўладими? – ХТВ изоҳ берди
Ўқув йили бошида 1-синфга чиқадиган болалар ўша йилнинг 31 декабрига қадар етти ёшга тўладиган бўлса, мактабга боришлари мумкин.
АОКАда бўлиб ўтган брифингда Халқ таълими вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова ижтимоий тармоқлар орқали юборилган саволларга жавоб берди.
Бугунги кунда ота-оналарни қизиқтираётган яна бир муҳим саволлардан бири – бу болаларнинг 6 ёшдан мактабга қабули.
Ўзбекистон Республикаси “Таълим тўғрисида”ги янги таҳрирдаги қонуни 9-моддасига кўра: “Умумий ўрта таълим ташкилотларининг биринчи синфига болалар улар етти ёшга тўладиган йилда қабул қилинади”.
Масалан, келгуси 2021/2022 ўқув йилида 1-синфга чиқадиган болалар 2021 йилнинг 31 декабрига қадар етти ёшга тўладиган бўлиши, яъни 2014 йилнинг 31 декабр кунига қадар туғилган бўлишлари лозим.
Мактабга сифатли тайёрлаш мақсадида мактабгача таълим ва тарбия тизимида 6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларни бошланғич таълимга бир йиллик мажбурий тайёрлаш тизими жорий этилган.
Мавзуга оид
14:10 / 20.02.2025
Ўқувчиларни тартибга чақирган “зўравон раис” — Қозирободдаги мактабда ўзи нима бўлди?
18:06 / 19.02.2025
Номаълум шахс Тошкентдаги 71-мактабда «қирғин» уюштириш билан таҳдид қилди
15:15 / 14.02.2025
Ҳар бир туман ва шаҳарда камида биттадан инклюзив мактаб ташкил этилади
14:01 / 13.02.2025