Шойгу Россия қўшинлари тайёргарлигини текшириш якунлангани ва улар доимий жойларига қайтишини эълон қилди
Сергей Шойгунинг буйруғига кўра, 23 апрелдан бошлаб қўшинларни доимий жойлашган пунктларига қайтариш бошланади.
Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу жанубий ва ғарбий ҳарбий округларни текшириш тадбирлари якунига етганини маълум қилди.
«Кутилмаган текширувдан мақсадга тўлиқ эришилди деб ҳисоблайман. Қўшинлар мамлакатни ишончли мудофаа қилиш қобилиятини намойиш этди. Шу муносабат билан жанубий ва ғарбий ҳарбий округларни текшириш тадбирларини якунлашга қарор қилинди», – деди у.
Шойгунинг буйруғига кўра, 23 апрелдан бошлаб қўшинларни доимий жойлашган пунктларига қайтариш бошланади.
Буйруққа кўра, Россия жанубидаги ҳарбий машғулотларда қатнашган қўшинлар 1 майгача доимий жойларига қайтарилади.
Аввалроқ Россия назорат текшируви доирасида ғарбий чегараларига иккита армия ва учта десант қўшинлари бўлинмасини ташлагани хабар қилинганди.
Мавзуга оид
15:31
Шартнома бўйича ҳарбийлар 65 ёшга тўлмагунча Россия армиясидан бўшатилмайди
13:32
Дума 2025 йилги бюджетни урушга рекорд харажатлар билан қабул қилди
11:53
АҚШ Россиянинг 50 та банкига қарши янги санкциялар киритди
22:23 / 21.11.2024