Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Суриядаги президентлик сайловларида илк бор аёл киши қатнашади
Дамашқлик Фатен Али Наҳар исмли 50 ёшли аёл Сурияда 26 май куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида қатнашиш учун ариза топширган. Бу мамлакатдаги энг юқори лавозимга кўрсатилган биринчи аёл номзод ҳисобланади.
Мамлакат парламенти спикери Ҳаммуд Саббагнинг маълум қилишича, Дамашқнинг 50 ёшли фуқароси Фатен Али Наҳар мустақил равишда президентлик сайловларида иштирок этишга қарор қилган. Бироқ ҳозирча у ҳақида батафсил маълумотлар мавжуд эмас. Спикернинг эълонида унинг ёши, туғилган жойи ва онасининг исми кўрсатилган. Ижтимоий тармоқларда унинг кимлиги ҳақида ҳеч қандай маълумотлар берилмаган. У мамлакатдаги энг юқори лавозимга кўрсатилган биринчи аёл номзод ҳисобланади.
Мамлакатда фуқаролик уруши бошланганидан бери иккинчи марта бўлиб ўтадиган президентлик сайловлари 26 май куни ўтказилиши режалаштирилган.
Фатен Али Наҳардан ташқари яна икки киши президентликка ўз номзодини таклиф қилган. Улар орасида 2014 йилда Башар Асадга қарши сайловда қатнашган тадбиркор ҳам бор. Ўша сайловда Башар Асад 90 фоиз овоз тўплаб, ғалаба қозонган эди.
Гарчи Асад ҳали сайловда қатнашиш учун мурожаат қилмаган бўлса-да, у тўртинчи етти йиллик муддатда қатнашиши ва ғолиб чиқиши кутилмоқда.
Маълумот учун, Башар Асад 30 йил давомида мамлакатни бошқарган отаси вафотидан сўнг 2000 йилда ҳукумат тепасига келган ва ўшандан бери ҳокимиятни эгаллаб турибди.
Сурияда фақатгина 2014 йилдаги сайловлардан бошлаб бир неча шахслар президентликка ўз номзодини кўрсата бошлади. Аммо кўпчилик Ғарб давлатлари буни кўзбўямачилик сифатида баҳолаган.
Мавзуга оид
14:56 / 26.05.2025
Сурия расмийлари: Асад даврида 8 млн киши кузатув остида бўлган
16:19 / 24.05.2025
АҚШ Молия вазирлиги Сурияга қарши санкциялар юмшатилганини эълон қилди
14:20 / 23.05.2025
Руминияда президентлик сайловлари натижаси бўйича шикоят рад этилди
15:40 / 22.05.2025