Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Токио ва Пекин Олимпиадаларида Россия мадҳияси ўрнига Чайковский мусиқаси янграйди
Рус композитори Пётр Чайковскийнинг мусиқаси 2021 йилги Токио ва 2022 йилги Пекин Олимпиадаларида Россия мадҳияси ўрнига янграйдиган бўлди. Халқаро Олимпия қўмитаси композиторнинг «Фортепиано ва оркестр учун концерт №1» асаридан парчани кейинги 2 йил давомида россиялик спортчилар иштирокидаги тадбирлар учун қўлланадиган мусиқа сифатида маъқуллади.
2020 йил декабрда Спорт арбитраж суди (CAS) Жаҳон аксилдопинг агентлигининг Россияга нисбатан қўллаган санкцияларини ҳаққоний деб топганди. Санкцияларга кўра, россиялик спортчилар 2022 йил 16 декабргача спорт тадбирларида Россия мадҳияси ва байроғисиз иштирок этишлари керак. Бундан ташқари, Россия ушбу муддат тугамагунча Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ҳамда жаҳон чемпионатлари ўтказа олмайди.
Аввалроқ Халқаро спорт арбитраж суди машҳур «Катюша» қўшиғини Россия спортига нисбатан санкциялар амал қилиш вақтида Россия мадҳияси ўрнига ишлатишни рад этди. Ушбу қўшиқ Россия Олимпия қўмитаси томонидан таклиф қилинганди. Бироқ CAS қўшиқ «Россия билан яққол боғланган» деган қарорга келиб, уни рад этган.
Феврал ойида Чайковский мусиқаси конкида учиш бўйича жаҳон чемпионатида россиялик спортчиларни тақдирлаш вақтида Россия мадҳияси ўрнига янграган.
Мавзуга оид
21:24 / 27.05.2025
ХОҚ россиялик спортчиларни 2026 йилги Қишки Олимпиада ўйинларига киритмади
08:40 / 13.05.2025
Халқаро фуқаро авиацияси ташкилоти MH17 ҳалокати учун Россияни жавобгар деб топди
17:02 / 12.05.2025
Россияда хорижликларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ўзгаради
14:54 / 12.05.2025