2020 йил автомобил ёнилғисидан 2 трлн сўмдан ортиқ акциз солиғи тушган — Сенат қўмитаси
Олий Мажлис Сенати йиғилишида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Қутбиддин Бурҳонов автомобил йўллари учун бюджетга тушаётган тушумлар ва улар сарфланиши бўйича қўмита томонидан олиб борилган ўрганишлар ҳисоботи билан таништирди.
«Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси ва Бюджет қўмитаси ҳамкорликда 13-ялпи мажлисда таъкидланган автомобил йўллари талаб даражасида эмаслиги, лекин ҳар бир ёнилғи сотиб олаётган ҳайдовчи, автомашина харид қилаётган харидорлар давлатга бож тўлаётгани ва бу пуллар бюджетга йўл учун тушаётгани ҳамда қаерга сарфланаётгани тўғрисидаги масалани ўрганди.
Республикада 184,8 минг км автомобил йўллари ва узунлиги 401,1 метр бўлган 22 303 дона кўприк мавжуд. 2021 йил 1 январ ҳолатига 77,9 минг км 42,2 фоиз автомобил йўллари ва жами узунлиги 159,4 минг метр бўлган 9 302 дона 39,7 фоиз кўприк таъмирталаб ҳолатда.
2021 йил 1 январ ҳолатига давлат бюджетига бензин, дизел ва газни якуний истеъмолчиларга етказишдаги акциз солиғидан 2 трлн 98 млрд 10 млн сўм, автотранспорт воситаларини сотиб олганлик ва Ўзбекистон ҳудудига вақтинчалик олиб кирганлик йиғими бўйича 2020 йилда 686,9 млрд сўм тушумлар тушган.
2020 йил Молия вазирлиги ҳузуридаги Автомобил йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармасига автомобил йўлларини қайта қуриш, таъмирлаш ва сақлаш ишлари бўйича 5 трлн 447 млрд 348 млн сўм миқдорида маблағ ажратилган ва натижада мамлакатимизда 6442,6 км режага нисбатан 101,2 фоизда автомобил йўллари қайта қурилган ва таъмирланган», деди Қутбиддин Бурҳонов.
Мавзуга оид
12:47 / 01.12.2023
Газланган ичимликларга акциз солиғи жорий этилиши “қора бозор”нинг авж олишига сабаб бўлиши айтилди
11:05 / 24.05.2022
Акциз солиқ тўловчилар фаолиятини рақамлаштириш жараёни олиб борилмоқда
12:22 / 17.11.2021
2023 йилдан ҚҚС 12 фоизгача, мобиль алоқа хизматларига акциз солиғи 10 фоизгача пасайтирилади
17:38 / 25.10.2021