Ўзбекистон | 10:09 / 23.04.2021
21833
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Ўзбекистонда яна бир бемор вафот этди, шифохонага ётқизилганлар сони 2400дан ошди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида жами 345та янги касалланиш ҳолати қайд этилгани ва бир бемор вафот этгани ҳақида хабар берди.
«2021 йил 22 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 88 280 (+345) нафарни ташкил этмоқда», дейилади вазирлик хабарида.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 5 нафари Андижон вилоятида,
- 9 нафари Бухоро вилоятида,
- 8 нафари Жиззах вилоятида,
- 1 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 3 нафари Навоий вилоятида,
- 5 нафари Наманган вилоятида,
- 34 нафари Самарқанд вилоятида,
- 4 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 3 нафари Сирдарё вилоятида,
- 3 нафари Фарғона вилоятида,
- 1 нафари Хоразм вилоятида,
- 58 нафари Тошкент вилоятида,
- 206 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 12 нафар,
- Бухоро вилоятида 6 нафар,
- Жиззах вилоятида 4 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 1 нафар,
- Наманган вилоятида 5 нафар,
- Самарқанд вилоятида 20 нафар,
- Сирдарё вилоятида 8 нафар,
- Фарғона вилоятида 3 нафар,
- Тошкент вилоятида 32 нафар,
- Тошкент шаҳрида 134 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 85232 (+225) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 97 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 641 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони 2407 нафарга етган, шундан 238 нафари оғир, 113 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022