Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ОТМ ва педагог кадрлар салоҳияти хорижий журналларда чиқарилган мақола билан ўлчанади. Дарс сифати-чи?
Кеча, 23 апрел куни АОКА мажлислар залида олий таълим муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Тадбирда айтилишича, бугунги кунда олий таълим муассасалари ҳузурида педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш 4та минтақавий, 17та тармоқ ҳамда вазирлик ҳузурида илмий-методик марказда олиб бориляпти.
Тизимда 2019 йилдан малака оширишнинг бевосита ва касбий фаолиятга алоқадор билвосита шаклларини вариатив ва бир-бирини тўлдириш асосида раҳбар ва педагог кадрларнинг узлуксиз малака ошириш тизими жорий қилинди.
Раҳбар ва педагог кадрларнинг узлуксиз малакасини ошириш тизими эса:
- мутахассислик бўйича мустақил малака ошириш;
- муқобил малака ошириш;
- таълим дастурлари асосида ихтисослаштирилган қайта тайёрлаш ва малака ошириш муассасаларида бевосита ўқиш шаклларини ўз ичига олади.
Шунингдек, раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш курсларида ишдан ажраган ҳолда тўғридан тўғри ўқиш умумий давомийлиги 288 соатдан (2 ойдан) 144 соатга (1 ойга) камайтирилган.
Охирги ўзгаришлардан бири сифатида тингловчилар билимини баҳолаш тизими тўлиқ рақамлаштирилди, инсон омили аралашуви тўхтатилди.
Матбуот анжумани давомида вазирлик мулозимларига ҳозир ОТМ ва педагог кадрлар салоҳиятини баҳолашда кўпроқ хорижий журналларда мақола чиқарганига эътибор қаратилаётгани, дарс сифати масаласи эса эътибордан четда қолаётгани борасида савол билан мурожаат қилинди.
Саволга вазирлик бошқарма бошлиғи Фахриддин Эсонбобоев жавоб берди.
Унга кўра, ҳозирда олий таълим муассасаларидаги профессор-ўқитувчиларнинг рейтингдан ташқари 3 йиллик фаолияти ҳам вазирлик томонидан назорат қилиб борилмоқда.
«Авваллари ОТМларда 1540 соат деган тушунча бўларди (аввалги тизим бўйича, ўқитувчига 1540 соатлик юклама берилган. Бу юклама ўз ичига дарс соатлари, илмий иш, амалиёт, илмий мақола ёзиш, кураторлик каби вазифаларни оларди – таҳр).
Ҳозир ОТВ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан қўшма қарор чиқарди ва 1540 соат деган тушунчани йўқотдик. Унинг эндиликда фақат ўқув фаолияти бўйича баллари назорат қилиб борилади.
Аввалги тизим бўйича 1540 соат учун ҳар бир профессор-ўқитувчининг вақти банд қилинган эди.
Эндиликда ўқитувчининг фақат ўқув соати бўйича назорат олиб борилади. Улар қолган бўш вақтини мақола ёзиш, хорижий давлатларга чиқиш ёки талабаларини тайёрлаш учун ишлатиши мумкин», – дея бошқарма бошлиғи сўзларини келтирди Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
17:10 / 02.05.2025
“Жаҳлдор ўқитувчи” — Самарқандда педагог болаларга ўта қўпол муносабатда бўлди
13:51 / 30.04.2025
Зўравонлик содир этишга мойил бўлган педагог ходимлар рўйхати шакллантирилади
15:41 / 28.04.2025
Баҳорги аттестациядан бошлаб айрим педагогларга 70 фоизлик устама тўланади
13:35 / 03.03.2025