Ўзбекистон | 08:17 / 23.04.2021
18505
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси олиб келинди

Бугун мамлакатга «Спутник V» вакцинасининг дастлабки партияси келтирилди. Вакцинани етказиб беришда Россия тўғридан тўғри инвестициялар жамғармаси амалий кўмак берди, деб хабар қилмоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Таъкидланишича, феврал ойи ўрталарида Ўзбекистон Н.Ф.Гамалея номидаги Миллий эпидемиология ва микробиология илмий-тадқиқот маркази томонидан ишлаб чиқилган «Спутник V» вакцинасидан республикада оммавий фойдаланиш учун сертификатлади ва тасдиқлади. Ушбу вакцинани сертификатлаш жараёни ишлаб чиқувчилардан керакли ҳужжатлар, хусусан, вакцина клиник синовларининг учинчи босқичи натижаларини олгандан кейингина бошланди. 

«Ўзбекистонга аҳолини эмлаш учун олиб келинадиган «Спутник V» вакцинасининг ярмини ватандошимиз тадбиркор Aлишер Усмонов молиялаштирди», дейилади маълумотда

Эслатиб ўтамиз, мамлакатда апрель-июнь ойларида 4 миллионга яқин фуқарони COVID-19’га қарши эмлаш режалаштирилган эди. 2021 йил охирига келиб, бу кўрсаткич 7 миллионга ёки мамлакат аҳолисининг тахминан 20 фоизигача ўсиши мумкин. 

Бугунги кунда мамлакатда ўзбек-хитой ва AstraZeneca вакциналарининг қўшимча дозаларини олиб келиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. 

Мавзуга оид