Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яшнобод туманидаги мактаб тикувчилик тўгараги орқали йил бошидан бери 110 млн сўм даромад қилди
Бугун, 23 апрел куни Халқ таълими вазирлиги томонидан журналист ва блогерлар учун Тошкент шаҳри Яшнобод туманидаги 255-сонли мактабга пресс-тур ташкил қилинди. Бу ҳақда Kun.uz мухбири хабар бермоқда.
Жорий йилда бу мактабга давлат дастури доирасида 16та тикув ҳамда 2та оверлок машинаси берилган.
Машиналар ёрдамида мактабда ўқувчи қизлар учун «Ёш тикувчи» тўгараги ташкил қилинган. Унда 7-синфдан бошлаб 30 нафар қизга «Устоз-шогирд» тамойили асосида тикиш ва бичиш сирлари ўргатилмоқда.
Тўгаракда ўқувчи қизлар нафақат касб ўрганади, балки чойшаб ҳамда ёстиқ жилдлари тикиб, мактабга моддий томондан даромад ҳам келтиради.
Тўгарак иш бошлаганига ҳали кўп бўлмаган бўлса-да, мактаб ҳисобрақамига 110 миллион сўм даромад келтирган. Ушбу маблағ тикилаётган чойшаб ҳамда ёстиқ жилдларини сотувга чиқариш орқали тўпланган.
Тўгаракка мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Дилноза Алимова раҳбарлик қилмоқда. Унинг журналистларга айтишича, топилаётган даромад йил охирига қадар 1 миллиардга етиши мумкин.
«Ҳозирда мавжуд иккита оверлок машинамиз ишлатилмаяпти, сабаби ҳозир тикаётган маҳсулотимизга у ишлатилмайди, шу сабабли келгусида чақалоқларга кийимлар ишлаб чиқариш орқали мактабдаги тикувчилик тўгарагида ушбу маҳсулотни тикишни ҳам йўлга қўйишни режалаштирдик», – деди Дилноза Алимова.
Мактаб директори Дилора Жўраеванинг маълумот беришича, олинаётган даромад мактаб харажатлари, жумладан, ўқитувчиларни, танлов, олимпиадаларда ғолиб бўлган ўқувчиларни рағбатлантириш каби мақсадларга ишлатилади.
«Мактабимизда турли фондларга пул йиғиш ҳолатлари учрамайди.
Яқинда очиқ танлов асосида мактаб мадҳиясини яратиш учун танлов ўтказдик. Биринчи синф ўқувчимизнинг аммаси ғолиб бўлди. Унга топилган даромаддан 500 минг сўм тўлаб бердик. Мадҳиямиз ҳаммага маъқул келди. Байрамларда ундан фойдаланяпмиз», – дейди директор.
Мавзуга оид
14:48 / 06.05.2025
Тошкентда Damas ва Cobalt ёниб кетди
15:45 / 18.03.2025
Тошкентда номаълум шахс 12 ёшли қизга ҳамла қилди. У руҳий хаста экани маълум бўлди
17:27 / 27.02.2025
Салла деса каллани... Яшнобод ҳокимлиги фуқаронинг қонуний уйини бузиб ташлади
14:10 / 20.02.2025