Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада ҳайдовчидан олиб қўйилган отвёртка қайтариб берилди, ИИБ ходими огоҳлантирилди
Зангиота туманида «Спарк» автомобили ҳайдовчисидан совуқ қурол сифатида расмийлаштирилиб, олиб қўйилган отвёртка эгасига қайтарилган. ИИБ ходимига эса огоҳлантириш берилгани маълум қилинди.
Ўтган ойда Тошкент вилояти Зангиота туманида «Спарк» автомобили тўхтатилиб, ҳайдовчининг ёнидан чиққан отвёртка совуқ қурол деб топилган, ЙПХ ходими томонидан далолатнома тузилганди. Бу ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, айниқса ҳайдовчилар ўртасида баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб, ИИБ ходимларининг бу ҳаракатлари қораланган эди.
Шундан сўнг Тошкент вилояти ИИББ ҳолат юзасидан суриштирув бошланганини маълум қилганди.
Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов 23 апрел куни Kun.uz'га тақдим этган маълумотга кўра, ҳайдовчидан олиб қўйилган отвёртка эгасига қайтариб берилган.
Автомобилда бўлиши лозим бўлган муҳим иш (техник созлаш) қуролларидан бири бўлган отвёрткани совуқ қурол деб баҳолаб, далолатнома тузган ва уни ҳайдовчидан олиб қўйган профилактика инспектори А.Алманов ички ишлар органи ходимлари касб этикасига қатъий риоя қилиш лозимлиги ҳақида огоҳлантирилган.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳрух Ғиёсов 9 апрел куни Kun.uz'га берган интервьюсида «отвёртка» совуқ қурол деб баҳоланганини маъқулламаслигини билдирган, аммо масалага хизмат текшируви натижасидагина баҳо берилишини айтганди.
Мавзуга оид
23:56 / 20.05.2025
ИИБ ходимини пичоқлаган шахсни қўлга олишда ёрдам берган фуқаро 10 млн сўм билан тақдирланди
20:24 / 19.05.2025
Тошкентда руҳий касал эркак ички ишлар ходимини пичоқлади
10:06 / 21.04.2025
Бухорода ИИБнинг қатор мулозимлари ишдан олинди
12:04 / 05.04.2025