Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сенат раиси Берунийда 420 млн сўмга қурилди деб кўрсатилган мактаб филиали бўм-бўш ер бўлиб чиққанини айтди. Ҳокимлик буни рад қилмоқда
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Халқ таълими вазирлиги ва Мактабгача таълим вазирликлари тизимида ҳудудларда кузатилган молиявий хато ва маблағларни ноқонуний ўзлаштириш ҳолатлари ҳақида гапирганди.
Танзила Норбоева «Тизимдаги қурилиш-таъмирлаш ишларида қарийб 6 млрд сўм нотўғри сарфланган. Беруний туманида 420 млн сўмга қурилиб фойдаланишга топширилди деб кўрсатилган мактаб филиали аслида бўм-бўш ер бўлиб чиққанини ақлга сиғдира олмайман» деганди.

Ушбу ҳолатга Беруний тумани ҳокимлиги ўз муносабатини билдирди. Қайд этилишича, тумани ХТБга қарашли 58-сонли умумтаълим мактаби филиали «Олтинсой» ОФЙ «Олмазор» аҳоли пункитида жойлашган. Мазкур филиал билан асосий мактаб оралиғидаги масофа 5,5-6 километрни ташкил қилади.

Филиал авария ҳолатига келиб қолганлиги сабабли, 2019 йил маҳаллий бюджет ҳисобидан қуввати 40 ўринли бўлган мактаб филиали қуриш ишларига 420 миллион сўм маблағ ажратилган. Билдирилишича, қурилиш ишлари «Қадамбай Сифатли Қурилиш» МЧЖ томонидан олиб борилган. Ҳокимликнинг таъкидлашича, қурилиш тўлиғи билан бажарилиб, 2020 йил 1 сентябрдан фойдаланишга топширилди.

Қўшимча қилинишича, филиалда ҳозирги кунда 42 нафар бошланғич синф ўқувчилари 2 сменада таҳсил олади. Уларга 4 нафар ўқитувчи таълим бериб келмоқда.

Расмий муносабат тўлиқ ҳолда етказилди. Хулоса ўзингиздан, дея якунлайди ҳокимлик матбуот хизмати ўз муносабaтини.

Маълумот учун, Kun.uz бу ҳақида 9 апрел куни Олий Мажлисга таяниб хабар берганди. Ҳокимлик орадан 26 кун ўтиб расмий муносабат билдирди. Таҳририят ҳолатни кузатишда давом этади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Кегейлидаги мактабни таъмирлашда 104,8 млн сўмлик, Чимбойдаги мактаб филиали биносини реконструкция қилиш учун ажратилган маблағдан 105 млн сўмлик бюджет маблағлари талон-торож қилинганди. Бундан ташқари Элликқалъадаги мактаб масъуллари қарийб 0,5 млрд сўмни талон-торож қилиб юборишган эди.
Мавзуга оид
20:44 / 21.05.2025
Танзила Норбоева Жиззахда коррупция ҳолатлари бўйича танқидий йиғилиш ўтказди
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
12:20 / 29.04.2025
Ўзбекистон ва Туркия тадбиркор аёлларининг бизнес-форумлари ўтказилади
19:32 / 25.04.2025