Жаҳон | 11:29 / 24.04.2021
7613
2 дақиқада ўқилади

Хитой Жек Ма бизнесининг бир қисми устидан назоратни қўлга киритмоқчи

Хитой Халқ банки Ant Group’дан истеъмол кредитлари тўғрисидаги маълумотларнинг ошкоралигини талаб қилмоқда. Бу IT гигантининг энг қимматбаҳо активларидан бири ҳисобланади.

Хитой Халқ банки Жек Мага тегишли компания Ant Group’дан ўзининг истеъмолчиларга берган қарзлари тўғрисидаги маълумотларини собиқ регуляторлар раҳбарлари томонидан бошқариладиган ҳукумат назорати остидаги компанияга тақдим этишини истамоқда. Истеъмол кредитлари Ма компаниясининг энг қимматбаҳо бойликларидан бири ҳисобланади.

«Ҳукуматнинг жуда кўп аралашуви бу соҳа тараққиётини ва ривожланишини орқага тортади», деб таъкидлаган компания билан ишлаган банкир.

«Хитой Халқ банкининг бундай танлови манфаатлар тўқнашувини юзага келтиради. Энг муҳим устувор йўналиш — бу янги бизнеснинг тўлиқ мос келишига ишонч ҳосил қилишдир», деб изоҳлаган регуляторнинг қарашлари билан таниш манбалардан бири. Манбага кўра, ҳукумат аралашуви «ушбу мақсадга эришишга ёрдам беради».

Ҳар икки томон ҳам вазиятга изоҳ беришдан бош тортган. Халқ банкининг кўзлаган асосий мақсади Ant Group устидан назоратни янада кучайтиришга қаратилган.

Аввалроқ, Хитой антимонопол компаниялари Alibaba’га рекорд даражада — 975 миллион доллар жарима тайинлаши мумкинлиги маълум қилинганди. Бунга 2020 йил охирида Alibaba раҳбари Жек Манинг Хитой молия идоралари фаолиятини танқид қилгани асосий сабаб сифатида кўрсатилган.

Шундан сўнг ХХР бозор регулятори компанияни монополияга қарши қонунларни бузгани учун 2,78 миллиард доллар миқдорида жаримага тортганини маълум қилди.

Шунингдек, ХХР раиси Си Цзинпин Хитой Коммунистик партияси молиявий маслаҳат ва мувофиқлаштирувчи қўмитаси йиғилишида кўплаб маълумотлар ва иқтисодий қудратга эга бўлган интернет-компаниялари устидан назоратни кучайтириш, монополияларга қарши кураш ва капитал назоратсиз кўпайишининг олдини олиш бўйича кўрсатма берганди.

Бундан ташқари, компания асосчиси Жек Манинг ўз улушини сотиш имкониятларини ўрганаётгани маълум қилинганди.

Мавзуга оид