Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Божхонада қайд қилинмаган 5 млрд сўмлик "пардалар" аниқланди
Тошкентдаги мебел дўкони омборхонасида 5 млрд 338 млн сўмлик божхонада расмийлаштирилмаган пардалар сақланаётгани аниқланди. Бу Тошкент шаҳар божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити, Суриштирув ва маъмурий амалиёт бўлимлари ходимлари ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбирда маълум бўлган.
Тезкор тадбир давомида аввалдан кузатувга олинган фуқаро бошқарувидаги юк автотранспорт воситаси Тошкент шаҳридаги мебел дўконларидан бирининг омборхонасидан товар-моддий бойликларни ортиб, белгиланган йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган вақтда тўхтатилиб, кўздан кечирилганда, транспорт воситасининг юкхонасида ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган хорижий мамлакатларда ишлаб чиқарилган парда матолари борлиги аниқланди.
Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, мебел дўкони омборхонаси белгиланган тартибда холислар иштирокида кўздан кечирилди.
Натижада, бу ерда хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжатлари бўлмаган, жами қиймати 5 млрд 338 млн. сўмлик, 1759 ўрам парда матолари ҳамда 5645 ўрамда тайёр пардалар борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
08:40 / 28.05.2025
Чегарадан қарийб 40 кг заргарлик буюмлари ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
22:43 / 20.05.2025
ДХХ Қозоғистондан олиб кирилган 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини аниқлади
09:10 / 07.05.2025