Иқтисодиёт | 20:27 / 26.04.2021
12760
1 дақиқада ўқилади

Эски намунадаги пулларни муомаладаги пулларга алмаштиришнинг охирги муддати эслатиб ўтилди

200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотлар (қоғоз пуллар)ни муомаладаги пулларга алмаштиришнинг охирги муддати 2022 йил 1 январга қадар этиб белгиланган.

Марказий банк томонидан, 2020 йил 1 июлдан 200 сўмлик ва 500 сўмлик банкнотлар (қоғоз пуллар) қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотганлиги, уларнинг ўрнига 200 ва 500 сўмлик тангалар доимий равишда муомалага чиқариб борилаётгани маълум қилинган эди. Шунингдек, 200 ва 500 сўмлик банкнотларни банк кассаларида алмаштириб олиш муддати аҳолининг талаб ва эҳтиёжини ўрганган ҳолда узайтирилгани ҳақида ахборот берилган эди.

Марказий банк бошқарувининг 2021 йил 9 январдаги йиғилишида эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик банкнотлар ва тангаларни Марказий банкнинг Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан амалдаги пул белгиларига алмаштириб беришнинг охирги муддати – 2022 йил 1 январ этиб белгилаш тўғрисида қарори қабул қилинган.

Қарорга биноан, фуқаролар эски намунадаги 50, 100, 200 ва 500 сўмлик тангалар ва банкнотларни 2022 йилнинг 1 январига қадар Марказий банкнинг жойлардаги Ҳисоб-китоб касса марказларида муомаладаги пул белгиларига алмаштириб олишлари мумкин.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид