Ўзбекистон | 07:49 / 26.04.2021
6425
1 дақиқада ўқилади

«Тахиатош» ИЭС йирик ёнғин юз бергани ва қатор ҳудудлар «свет»сиз қолгани ҳақидаги хабарни рад этди

Ижтимоий тармоқларда “Тахиатош ИЭС” АЖда ёнғин юз бергани ва бунинг натижасида Қорақалпоғистон Республикасининг аксарият ҳудудларида электр энергияси узилиши юз бергани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Иссиқлик электр станциялари” АЖ маълум қилишича, “Тахиатош ИЭС” АЖда ҳеч қандай ёнғин ва шу каби фавқулодда ҳолатлар юз бермаган. Ушбу ҳолатни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳам тасдиқлагани айтилади.

Кеча, 25 апрел куни соат 20:46да станциядаги очиқ тақсимловчи қурилмада қисқа туташув юз бергани сабабли 1-сонли буғ-газ қурилмаси ва 1-, 3-сонли турбогенераторлар автоматик ҳимоя тизимининг ишга тушиши натижасида ўчиб қолган. 

Воқеа натижасида энергоускуналарга ҳеч қандай талафот етмаган. Соат 21:23да станцияда очиқ тақсимловчи қурилманинг иш фаолияти тикланган.

Энергоблоклар босқичма-босқич ишга туширилиб энерготизимга уланмоқда, дейилади “Иссиқлик электр станциялари” матбуот хизмати хабарида.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид