Фарғона шаҳар ҳокимининг икки нафар ўринбосари янгиланди
Фарғона шаҳар ҳокимига икки нафар ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz’га ҳокимлик ахборот хизмати хабар берди.
Азизбек Абдуллаев Абдуқаҳҳорович Фарғона шаҳар ҳокимининг тегишли буйруғи билан Фарғона шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
А.Абдуллаев 2020 йилдан шу кунга қадар вилоят Касбий таълимни ривожлантириш ва мувофиқлаштириш ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Шунингдек, Фарҳоджон Абдиллазов Мўйдинович Фарғона шаҳар ҳокимининг тегишли буйруғи билан Фарғона шаҳар ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Ф.Абдиллазов 2018 йилдан шу кунга қадар Фарғона шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар масалалари бўйича ўринбосари лавозимларида ишлаб келаётган эди.
- Эслатиб ўтамиз, президентнинг шу йил феврал ойида Фарғона вилоятига ташрифи ортидан Фарғона шаҳрининг тўртта сектор раҳбари — шаҳар ҳокими, прокурор, ИИБ бошлиғи ва туман солиқ инспекцияси раҳбари ўзгарганди.
Мавзуга оид
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
15:44 / 01.11.2024
Андижон вилояти ҳокими ўринбосари қамоққа олинди
18:28 / 30.10.2024
Мактабгача ва мактаб таълими вазирига янги биринчи ўринбосар тайинланди
18:32 / 28.10.2024