Олимжон Тўйчиев вазир ўринбосарлигидан кетди
Инновацион ривожланиш вазирлиги раҳбариятида ўзгаришлар амалга оширилди.
Шаҳлохон Турдиқулова инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилиб, инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари этиб тайинланди. Олимжон Тўйчиев эса инновацион ривожланиш вазирининг ўринбосари лавозимидан озод этилди.
Ҳозирча вазирлик бу маълумотни расман тасдиқламаган. Инновацион ривожланиш вазирлиги сайтида жами бешта вазир ўринбосарлари ўрнидан иккитаси бўш (вакант) кўрсатилган, яна бир вазир ўринбосари лавозимида 2018 йилдан буён Ойбек Норинбоев ишлаб келмоқда.
Шаҳлохон Турдиқулова 2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази директори бўлган, президентнинг 2020 йил октябридаги қарори билан Инновацион ривожланиш вазирининг биринчи ўринбосари этиб тайинланганди.
Олимжон Тўйчиев 25 ёшида, 2017 йил ёзида «Камолот» ЁИҲ қурултойида Ўзбекистон Республикаси президенти томонидан Фан ва технологиялар агентлиги бош директорининг ўринбосари этиб тайинланган эди. У 2018-2019 йилларда Инновацион ривожланиш вазирлиги Фан, таълим ва ишлаб чиқаришни интеграция қилиш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган. Ўзбекистон президентининг 2019 йил ноябридаги қарори билан Инновацион ривожланиш вазири ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Эслатиб ўтамиз, президент қарорига мувофиқ, Инновацион ривожланиш вазирлиги марказий аппаратининг тузилмасига ўзгартиришлар киритилиб, 5 нафар вазир ўринбосари лавозимларидан фақат 1 нафар вазир ўринбосари лавозими қолдирилди.
Мавзуга оид
11:55 / 04.04.2024
Олий таълим вазирининг икки ўринбосари лавозимини тарк этди
16:55 / 10.01.2024
Турин политехника университетига янги ректор тайинланди
12:27 / 24.11.2022
“Зиёли қатлам устидаги тажрибаларда эҳтиёткорлик лозим”. Мутахассислар – докторантура қабулидаги беқарорлик ҳақида
10:54 / 17.11.2022