Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 1-синф ўқувчиси ЙТҲда вафот этди. Унинг ҳамқишлоқлари Самарқанд-Қарши йўлини тўсиб қўйди
Чироқчида пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчисини юк машинаси уриб кетди. Қизча шифохонада вафот этди. Унинг ҳамқишлоқлари қишлоқда мактаб йўқлигидан шикоят қилиб, Самарқанд-Қарши йўлини тўсиб қўйди.
21 апрел куни «Isuzu» юк машинаси А-378 Самарқанд-Ғузор автомобил йўлидан Самарқанд вилояти томон ҳаракатланиб бораётиб, пиёдалар йўлакчасидан йўлни кесиб ўтаётган 1-синф ўқувчиси Д.Э.ни уриб юборди.
Қашқадарё вилоят ИИБ ахборот хизматига кўра, оғир тан жароҳати олган бола Чироқчи тумани «Кўкдала» шифохонасида вафот этган. У туманнинг «Хўжаобод» МФЙда яшаган, 140-мактаб ўқувчиси бўлган.
Орадан икки кун ўтиб, 23 апрелда Чироқчи тумани «Қумдарё» МФЙ Оқтўнли қишлоғида яшовчи бир гуруҳ аёллар Самарқанд-Қарши йўлининг Хўжаобод қишлоғидан ўтувчи қисмини тўсиб қўйган. Натижада А-378 автомобил йўлида автомашиналар ҳаракатланиши қисқа муддатга тўхтаган.
Йўлни тўсган аёллар фарзандлари ўқиш учун қўшни қишлоққа қатнаб қийналаётгани, ўқувчилар Хўжаобод қишлоғидаги мактабга бориш учун Самарқанд-Қарши автомобил йўлидан кесиб ўтиши хавфли эканини айтиб, туман раҳбарларидан қишлоқ ҳудудида мактаб қуриб беришни сўраган.
Юз берган ЙТҲ юзасидан шу туманнинг Дарча қишлоғида яшовчи,«Isuzu» юк машинаси ҳайдовчиси Б.Эшматовга нисбатан 21 апрел куни Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
Хабарда таъкидланишича, ҳолат бўйича Чироқчи тумани мутасадди раҳбарлари фуқаролар билан учрашиб, «Қумдарё» МФЙ ҳудудида қурилаётган мактабнинг қурилишини тезлаштириш ва жорий йилнинг 1 сентябр кунига қадар янги мактаб қуриб топширилиши бўйича керакли чора-тадбирлар белгиланган.
Мавзуга оид
13:21 / 28.05.2025
Ёзги оромгоҳлар учун йўлланмани онлайн олиш имкони яратилди
01:49 / 27.05.2025
Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ёниб кетди. Ҳайдовчи ҳалок бўлди
20:21 / 24.05.2025
«Сўнгги қўнғироқ» тадбирларида автомобил бошқарган ўқувчилар аниқланди
10:27 / 22.05.2025