Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда балиқчилик хўжалиги учун 2 гектар ерни 103 миллион сўмга олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
Сурхондарё вилояти Бойсун туманида балиқчилик учун 2 гектар ерни 103 миллион сўмга олиб беришни ваъда қилган фирибгар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Бойсун туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Р.нинг ишончига кириб фирибгарлик қилган фуқаро М.А. ушланган.
Қайд этилишича, М.А. Бойсун туманидан ўтувчи каналнинг қирғоқ бўйи муҳофаза ҳудудига қарашли 2 гектар ер майдонида балиқчилик фаолияти билан шуғулланиш учун танишлари орқали ҳужжатларни олиб беришга ваъда бериб, эвазига Р. дан 103 миллион сўмни фирибгарлик йўли билан олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Таъкидланишича, мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 26.05.2025
Ер майдонларини сотиш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари аниқланди
08:37 / 26.05.2025
Ички ишлар органларига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар ушланди
11:58 / 24.05.2025
Сурхондарёда гиёҳвандлик воситасини 20 минг долларга сотишга уринган шахслар ушланди
09:12 / 22.05.2025