Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Вашингтон ҳукумати Трампнинг инаугурацияси кунида қўлга олинган фуқароларга 1,6 миллион доллар тўлайди
Даъвогарларнинг таъкидлашича, полициячилар уларга 16 соат давомида овқат ва сув бермаган, ҳожатхонага боришларига йўл қўймаган.
Колумбия округи ҳукумати АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трампнинг инаугурацияси кунида қўлга олинган фуқароларга 1,6 миллион доллар тўлайди. Бу ҳақда The Hill хабар берди.
Гап 2017 йил январда содир бўлган воқеалар ҳақида бормоқда. Ўшанда 234 киши қўлга олинганди. Суд материалларига кўра, шаҳар ҳокимияти олти кишига 605 минг доллар, яна 200 кишига бир миллион доллардан ортиқ товон тўлашга рози бўлган.
Даъвогарларнинг таъкидлашича, полициячилар уларга 16 соат давомида овқат ва сув бермаган, ҳожатхонага боришларига йўл қўймаган.
"Полиция ходимларининг конституцияга зид ҳаракати ва кимёвий қуролдан фойдаланган ҳолда куч ишлатилиши ўз ҳуқуқларидан фойдаланишни истаган мижозларимизга жисмоний зарар етказган", - дейилади Америка фуқаро эркинликларини ҳимоя қилиш иттифоқининг (ACLU-DC) ҳуқуқий масалалар бўйича директори Скотт Мичелман баёнотида.
2017 йилда Доналд Трампнинг инаугурация маросимидан сўнг норозилик акциялари ўтказилганди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:00 / 28.05.2025
АҚШ дунё бўйлаб хорижий талабалар учун виза суҳбатларини тўхтатмоқда
09:03 / 28.05.2025
WSJ: Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтириш ҳақида ўйлаяпти
22:46 / 27.05.2025