Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
AdIndex Марказий Осиёда янги медиалойиҳасини ишга туширади
Реклама ва маркетинг ҳақидаги етакчи Россия нашри – AdIndex.ru ўз географиясини кенгайтиради ва Марказий Осиёда AdIndex Asia медиалойиҳасини ишга тушириши ҳақида эълон қилади.
AdIndex Asia – AdIndex улкан лойиҳасининг бир қисми бўлиб, бу лойиҳа ўз ичига AdIndex.ru янгиликлар ресурси, AdIndex Print Edition журнали, AdIndex Analytics тадқиқот маркази ва IT-технологиялар ва креатив, медиа- ва digital-сервис хизматларини кўрсатадиган агентликлар тўғрисидаги маълумотлар жамланган AdIndex Maps хариталарини ҳамда «ВОЛНА» таълим шеринг-платформасини олади. AdIndex ҳар йили йирик тармоқ конференцияларини ўтказади ва энг яхши реклама агентликларига AdIndex мукофотини топширади.
«2020 йилда, пандемия авж олган даврда, биз таваккал қилиб бизнесимиз миқёсини кенгайтиришга қарор қилдик. AdIndex Asia лойиҳаси бир неча ой мобайнида Россия платформасида тест форматида ишлади ва ўзининг барқарорлигини исботлади. Ҳозир биз Марказий Осиёга мўлжалланган алоҳида онлайн-ресурсни тақдим этишдан хурсандмиз. Ишонаманки, бизнинг кўп йиллик экспертизамиз бу бозорда иш олиб бораётган реклама берувчилар ва агентликларга фойдали бўлади», - деб хабар қилади AdIndex ресурси шериги, бош директори Василий Ананьин.
AdIndex Asia’нинг бош офиси Ўзбекистонда жойлашган бўлиб, шунингдек, Қозоғистон ва Қирғизистонда штатдаги ўз мухбирлари бор.
AdIndex Asia бош директори Зулфия Хайбуллина шундай дейди: «Шарқда бир ўзига хос бўлган хусусият мавжуд – ҳар қандай бизнесда шахсий алоқа муҳим. Одамлар сени билишлари, сенга ишонишлари керак. Биз кўп йиллар давомида Марказий Осиё мамлакатлари бозорининг етакчи экспертлари билан ўзаро ишончга асосланган шерикчилик муносабатларини ўрнатиб келдик. Энди бизда ахборотни бозорнинг барча иштирокчилари фойдалана оладиган ягона ресурсга жамлаш имконияти пайдо бўлди».
Ҳамкорлик масалалари бўйича:
Зулфия Хайбуллина
+998 90 005-98-83
+7 (775) 719-98-83
Биз алоқадамиз:
Telegram’да @adindexasia
https://www.instagram.com/adindexasia/
https://www.facebook.com/adindexasia