Спорт | 15:46 / 28.04.2021
15123
1 дақиқада ўқилади

АПЛда илк марта футболчилар ифторлик қилиб олиши учун ўйин тўхтатиб турилди

Баҳс биринчи таймнинг 30-дақиқасида “Лестер” аъзоси Уэсли Фофана ва “Кристал Пэлас” аъзоси Шейку Куяте оғизларини очиб, бироз тамадди қилиб олишлари учун тўхтатилди.

Фото: Sky Sports

Англия премьер-лигасининг 33-турида “Лестер” ва “Кристал Пэлас” жамоалари ўртасидаги учрашув бир оз вақтга тўхтатиб турилди.

Баҳс биринчи таймнинг 30-дақиқасида, ифторлик вақти бўлгани сабабли “Лестер” аъзоси Уэсли Фофана ва “Кристал Пэлас” аъзоси Шейку Куяте оғизларини очиб, бироз тамадди қилиб олишлари учун тўхтатилди.

“Премьер-лига, “Кристал Пэлас”, Висенте Гуайта ва бошқаларга ўйин ўртасида оғиз очишимга имконият бергани учун миннатдорлик билдираман”, деб ёзди ўйиндан сўнг Фофана ўз Twitter саҳифасида.

Мазкур баҳсда “Лестер” жамоаси 2:1 ҳисобида ғалаба қозониб, очколари сонини 62тага етказиб олди ва турнир жадвалида учинчи ўринни эгаллаб турибди.

Мавзуга оид