«Маҳаллий йўналишларда кичик самолётлар қатновини йўлга қўймоқчимиз» — транспорт вазири
Uzbekistan Airways кичик ҳажмли самолётларда ички йўналишлардаги парвозларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда. Бу билан маҳаллий парвозлар учун чипта нархлари камида 20 фоизга арзонлашади, деб маълум қилди транспорт вазири, МАК раҳбари Илҳом Маҳкамов.
Транспорт вазири, «Uzbekistan Airways» AЖ бошқарув раиси Илҳом Маҳкамов 28 апрел кунги матбуот анжуманида компания кичик моделдаги самолётларда маҳаллий парвозларни йўлга қўйишни режалаштираётгани ҳақида айтди.
«Ички йўналишда парвозлар сонини кўпайтириш мақсадида яна бошқа жиҳатдан кичкинароқ бўлган самолётлар лойиҳаси устида ишлаяпмиз. Буни ҳозир гапиришга сал вақтли деб ўйлайман. Бизнес моделини ишлаб чиққанимиздан кейин бунга яна алоҳида урғу берамиз.
Асосий мақсад – биринчи навбатда Ўзбекистон фуқароларининг республикада мобиллигини ошириш. Яъни вилоят марказларини пойтахт билан боғлаш», – деди вазир.
Илҳом Маҳкамовга кўра, маҳаллий йўналишлар учун кичик самолётларда чипта нархлари ҳозиргидан камида 20 фоизга арзон бўлади.
«Биз йилига камида 3 миллион аҳолини ички йўналишларда ташиш қобилиятига эга бўлиш маррасини ўз олдимизга қўйганмиз», – таъкидлади Uzbekistan Airways раҳбари.
Мавзуга оид
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
22:49 / 05.11.2024
Тошкентдан Ню-Йоркка учган самолёт икки марта фавқулодда қўнишни амалга оширди
21:13 / 20.10.2024
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида ҳаво қатнови тикланади
21:47 / 18.10.2024