Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мьянмада ҳарбийлар ва карен миллатига мансуб исёнчилар ўртасида жанговар тўқнашувлар бошланди
Мьянмада карен этник озчилигига мансуб исёнчилар армиянинг Таиланд билан чегарадаги лагерини босиб олганларини маълум қилишди. Карен миллий иттифоқида (KNU) таъкидланишича, ҳарбий хунта бунга жавобан ҳарбий авиация ёрдамида зарбалар берди.
Мамлакатда бошланган жанговар ҳаракатлар оқибатида жабрланганлар борлиги ҳақида ҳеч нарса маълум эмас. Бироқ Таиланд армияси чегара яқинидаги қишлоқлардан 450 киши хавфсиз жойга кўчирилганини маълум қилган.
Жанговар ҳаракатлар мьянмалик ҳарбийлар Жануби-Шарқий Осиё давлатлари уюшмасининг Мьянмадаги тартибсизликларни тўхтатиш бўйича таклифини мамлакатда барқарорлик тиклангандан кейин кўриб чиқишини эълон қилгандан сўнг бошланган.
Таъкидланишича, KNU 2012 йилда Мьянма 1948 йилда Британиядан мустақиллигини эълон қилгандан кейин мухторият учун бошлаган курашини тўхтатишга рози бўлган.
Мьянмада 1 февралда ҳарбий тўнтарув содир этилди. Шундан кейин мамлакатда ҳарбийларга қарши норозилик намойишлари бошланганди ва улар ҳанузгача давом этиб келмоқда.
Мавзуга оид
15:15 / 17.05.2025
Украинага ҳалок бўлган 909 ҳарбийнинг жасади қайтарилди
14:23 / 17.05.2025
АҚШ Европадаги қўшинлари сонини камайтиришни кўриб чиқмоқчи
18:09 / 07.04.2025
Мьянмадаги вайронкор зилзила сабаблари айтилди
23:38 / 29.03.2025