Ўзбекистон | 17:13 / 28.04.2021
2616
1 дақиқада ўқилади

Наманганда 2 ёшли бола машина тагида қолиб кетиб ҳалок бўлди

Наманган шаҳрида ҳайдовчининг эътиборсизлиги оқибатида 2 ёшли бола машина тагида қолиб кетиб, воқеа жойида ҳалок бўлган. 

Жорий йилнинг 25 апрель куни соат 12:45 ларда, Наманган шаҳрида яшовчи 1978 йилда туғилган фуқаро «KIA BONGO III» русумли автомашинасини Янгиқўрғон туманида якка тартибдаги хусусий тадбиркор бўлиб ишловчи, 1988 йилда туғилган фуқаронинг яшаш хонадонига ҳайдаб келган. 

Ҳайдовчи автомашина юкхонасида бўлган музқаймоқларни тушириб, қайтиб кетиш мақсадида, транспорт воситасини орқа томонга ҳаракатлантирган вақтида, уйнинг орқа томонида бўлган уй эгасининг 2 ёшли ўғлини босиб юборган. Натижада бола воқеа жойида ҳалок бўлган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан туман ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалроқ чуқур ковлаш жараёнида хавфсизлик техникасига амал қилинмаслиги оқибатида икки киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди.

Мавзуга оид