Ўзбекистон | 08:42 / 28.04.2021
1633
2 дақиқада ўқилади

Наманганда алимент тўловидан қарздорлиги бўлган 17 мингдан зиёд шахснинг мамлакат ҳудудидан четга чиқиши вақтинча чекланди

Фото: KUN.UZ

Бош прокуратура ҳузуридаги МИБНаманган вилояти бошқармасида “Алимент ундирилиши бўйича 2021 йил 1-чорагида амалга оширилган ишлар”га бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Қайд этилишича, шу йилнинг 1 апрелига қадар алимент ундириш билан боғлиқ жами 25 481 та ижро ҳужжатлари бўйича маҳалла вакиллари билан ҳамкорлик ўрнатилиб, алимент тўловларини ундириш ва оилаларни яраштириш чоралари кўриб борилган. Жумладан, 2021 йил 1 апрелига қадар 449 та оила яраштирилган. 537 нафар иш билан банд бўлмаган алимент тўловчиларнинг бандлигини таъминлашга кўмаклашилди. Шу йилнинг январь-март ойларида жами 7 млрд. 250 млн сўм алимент ундирилиб, ундирувчиларга почта ва тилхат орқали етказилган.

Бюронинг  Поп туман бўлими иш юритувида Чуст туманлараро судининг буйруғига асосан Н. Ш.дан М. Н. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган. Фуқарога алиментни ўз вақтида тўлаб бориши тушунтирилган. Бироқ у бунга масъулиятсизлик билан қараб, қарздорликни бартараф этмайди. Натижада, бўлим давлат ижрочиси томонидан тўпланган ҳужжатлар судга юборилади. Бўлиб ўтган суд жараёнида қарздор отага яна бир имконият берилади. У бундан тўғри хулоса қилди ва бир йўла фарзанди вояга етгунга қадар ҳисобланган салкам 66 млн сўм ўрнига 6300 АҚШ долларини тўлаб берган.

Алимент тўловидан қарздорлиги бўлган 17364 нафар шахснинг мамлакат ҳудудидан четга чиқиши вақтинча чекланди.

2021 йил 1 апрелга қадар 285 нафар алимент тўлашдан бўйин товлаган шахсга нисбатан суд қарорлари билан маъмурий қамоқ тарзидаги жазо чораси қўлланилган. Бу чорадан кейин ҳам 2 ойдан ортиқ муддат мобайнида алимент тўламагани учун 2 нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Мавзуга оид