Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда аҳоли бандлигини таъминлаш учун ажратилган субсидияни ўзлаштирган масъулларга жиноий иш қўзғатилди
Самарқанд вилояти Оқдарё туманида аҳоли бандлигини таъминлаш учун ажратилган субсидия маблағларини талон-торож қилган шахслар аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оқдарё туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази масъул шахслари аҳоли бандлигини таъминлаш учун ажратилган субсидия маблағларини ўзлаштиргани аниқланган.
Жумладан, улар «О.И.» МЧЖ ва «С.О.» ишлаб чиқариш кооперативи раҳбарлари билан олдиндан тил бириктириб, кам таъминланган оилалар бандлигини таъминлаш учун ажратилган 309,7 миллион сўм субсидия маблағларини талон-торож қилган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
13:03 / 20.05.2025
Тадбиркорларга модулли меҳмонхоналар қуриш учун субсидия ажратилади
09:50 / 17.05.2025
Уста деҳқонларга 100 млн сўмгача субсидия ажратилади
15:58 / 12.05.2025
Маҳаллий рейслар учун субсидия барча резидент авиакомпанияларга тўланади
11:15 / 12.05.2025