Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung компанияси Galaxy S21 сериясидаги флагманлар хариди учун планшетлар совға қилади
Samsung компанияси қатор акцияларни бошлагани ҳақида эълон қилади: Galaxy S21 сериясидаги флагманлар хариди учун планшет ва 80 та қимматбаҳо совриндан биттасини ютиб олиш имкониятини тақдим этади, шунингдек Galaxy A сериясидаги смартфонларни харид қилганда, совғага Power Bank тақдим этади.
Рамазон – эзгу амалларни бажариш, хайр-эҳсон қилиш ва яқинларга ёрдам бериш одат бўлган муборак ой. Samsung компанияси Ўзбекистон аҳолисини ушбу муқаддас ой билан табриклайди ва байрам шарафига ўз мижозларини харидлар учун қимматбаҳо совғалар билан қувонтиришга қарор қилганини билдиради.
Galaxy S21 cериясига совғалар
Samsung Electronics компанияси 28 апрелдан 24 майгача Galaxy S21|S21+ смартфонларини харид қилганда кафолатланган совға – Galaxy Tab A8 планшетини, Galaxy S21 Ultra смартфонини харид қилганда эса Galaxy Tab A10.1 планшетини совға қилади.
Планшетдан ташқари флагманларнинг ҳар бир харидори ҳар ҳафта смарт-соатлар ва симсиз қулоқчинлар ўйналадиган ютуқли танлов иштирокчисига айланади. Акция даврида ҳар ҳафта компаниянинг Instagram тармоғидаги расмий саҳифасида 10 тадан Galaxy Watch Active2 ва 10 та Galaxy Buds Live ўйналади.
Флагманларни харид қилиш ва уларга совға олиш имкониятини бой берманг!
Акция тафсилотларини ҳавола орқали билиб олишингиз мумкин.

Galaxy A сериясига совғалар
Samsung компаниясининг Рамазон ойидаги совғалари бу билан тугамайди! 2021 йилнинг 23 апрелидан 23 майигача Samsung Galaxy A сериясидаги смартфонлар харид қилинганида, ҳар бир харидор совға сифатида Samsung Power Bank’ка эга бўлади.
Бунинг учун Galaxy A31| A32| A41| A51| A52| A71| A72 смартфонларини харид қилиш, харидни жойнинг ўзида промоутерларда рўйхатдан ўтказиш ва совға олиш керак!
Акция тафсилотлари билан ҳавола орқали танишиш мумкин.
Диққат: совғалар сони чекланган!
Фойдали гаджетларни манфаатли харид қилишга улгуриб қолинг!
Ушбу ва бошқа кўплаб акциялар ҳақида расмий Samsung Uzbekistan сайтида “Акциялар” бўлимида билиб олиш мумкин.
Маълумот учун телефон: 7799
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
19:00 / 28.03.2025
Samsung янги Galaxy А56 5G, А36 5G ва А26 5G смартфонларини тақдим этди
17:50 / 28.03.2025
The Korea Times: LG, Samsung ва Hyundai Россияга қайтиш имкониятини ўрганмоқда
20:08 / 25.03.2025
Ҳиндистон Samsungʼдан 601 млн долларлик солиқ қарзини тўлашни талаб қилди
21:15 / 03.03.2025