Ўзбекистон | 10:53 / 28.04.2021
8528
2 дақиқада ўқилади

ССВ: Мактаб ва боғча ходимлари ҳамда сурункали касаллиги бор фуқароларни ҳам коронавирусга қарши эмлаш бошланди

Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмланаётган аҳоли қатламлари қамрови кенгайди. Шу пайтгача 65 ёш ва ундан катта фуқаролар ҳамда тиббиёт ходимлари эмланаётган эди. 

«27 апрелдан бошлаб ўрта мактаб ўқитувчилари, мактабгача таълим муассасалари ходимлари ҳамда сурункали касаллиги бор фуқаролар ҳам вакцинация жараёнларига жалб қилинди.

Шу куннинг ўзида 9343 нафар ўқитувчи, 5298 нафар мактабгача таълим муассасалари ходимлари, 2845 нафар сурункали касаллиги борлар коронавирусга қарши вакцина қабул қилган.

Илк кунда мактаб ўқитувчиларининг 22 фоизи AstraZeneca, 78 фоизи ZF-UZ-VAC2001 билан эмланган бўлса, мактабгача таълим муассасалари ходимларида бу кўрсаткич мос равишда 11 ва 89 фоизни, сурункали касаллиги борларда эса 23 ва 77 фоизни ташкил этган», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

Вазирлик маълумотига кўра, сўнгги бир кунда жами 34 минг 445 киши вакцина қабул қилган ва Ўзбекистонда шу вақтгача эмланганлар сони 600 мингдан ошди.

27 апрель кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
Фарғона вилояти (5357 нафар)
Тошкент вилояти (4235 нафар),
Самарқанд вилояти (4138 нафар) банд қилди. 

Коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:

  • Фарғона вилоятида 80874 нафар, 
  • Наманган вилоятида 62275 нафар, 
  • Самарқанд вилоятида 60543 нафарни ташкил қилмоқда.

Мавзуга оид