Ўзбекистон | 10:07 / 29.04.2021
19673
2 дақиқада ўқилади
Коронавирус: Ўзбекистонда бир кунда 398 ҳолат аниқланди, шифохоналарга ётқизилган беморлар сони 3 мингга яқин
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги бир кунда 400га яқин коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилиб, 1 бемор вафот этгани ҳақида хабар қилди.
«2021 йил 28 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 90406 (+398) нафарни ташкил этмоқда», дейилади ССВ хабарида.
Бу 2021 йилда қайд этилган энг юқори иккинчи кўрсаткичдир. Йил рекорди 23 апрель куни қайд этилган, ўшанда 399 кишида вирус аниқланганди.
Янги касалланиш ҳолатларининг:
- 5 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
- 5 нафари Андижон вилоятида,
- 4 нафари Бухоро вилоятида,
- 7 нафари Жиззах вилоятида,
- 5 нафари Қашқадарё вилоятида,
- 1 нафари Навоий вилоятида,
- 5 нафари Наманган вилоятида,
- 72 нафари Самарқанд вилоятида,
- 5 нафари Сирдарё вилоятида,
- 2 нафари Сурхондарё вилоятида,
- 4 нафари Фарғона вилоятида,
- 3 нафари Хоразм вилоятида,
- 73 нафари Тошкент вилоятида,
- 207 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида:
- Қорақалпоғистон Республикасида 9 нафар,
- Бухоро вилоятида 6 нафар,
- Жиззах вилоятида 6 нафар,
- Қашқадарё вилоятида 5 нафар,
- Наманган вилоятида 11 нафар,
- Самарқанд вилоятида 76 нафар,
- Тошкент вилоятида 39 нафар,
- Тошкент шаҳрида 173 нафар бемор тузалиб, касалликдан соғайганлар жами 86774 (+325) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил қилмоқда.
Шунингдек, 1 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 647 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 2985 нафар бемор даволанмоқда.
Мавзуга оид
11:40 / 13.12.2022
Ўзбекистонда кунлик коронавирус статистикаси сезиларли пасайди
10:54 / 07.12.2022
Тошкент шаҳрида бир кунда 100 дан ортиқ кишида коронавирус аниқланди
10:10 / 04.12.2022
Коронавирус: Ўзбекистонда кунлик ҳолатлар сони февралдаги даражага қайтди
11:15 / 02.12.2022