Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганлик ўқувчи билими орқали бир ойда 5 млн сўм даромад қиляпти
Бу ҳақида Наманган вилоят халқ таълими бошқармаси ахборот хизмати Kun.uz мухбирига хабар қилди.
Отабек Усмонов Наманган туманидаги 16-умумтаълим мактабининг 11-синфида таҳсил олади. Ўз олдига катта мақсадлар қўйган қаҳрамонимиз муддатидан аввал Жанубий Кореянинг “Songvon” университети талабасига айланди.

Корейс тилидан "Тоpic 2" даражали сертификатга эга бўлиб, мазкур тил билан 3 йилдан буён мунтазам шуғулланиб келаётган ёш, интилувчан ўқувчи ўз атрофига умумтаълим масканидаги тенгдошлари, ука-сингилларини жамлаган. Дарсдан сўнг таълим маскани директори Анваржон Мирзалиев томонидан ажратиб берилган хонада корейс тилидан қўшимча сабоқлар беради.

Айни пайтда ўзининг 9 нафар синфдошини ҳам ОТМга кириш имтиҳонларига тайёрламоқда.
Биргина мактабнинг ўзида 50 дан зиёд ўқувчи ҳамда маҳалладошларига корейс тилидан сабоқ бермоқда.
Тинимсиз ҳаракатлари, интилиши ва билими унга ҳар ойда 5 млн сўм даромад келтирмоқда.

Мавзуга оид
14:01 / 24.05.2025
Ўзбекистонда болалар сайёҳлик дастури доирасида 1 млн ўқувчи мамлакат бўйлаб саёҳат қилиши мумкин
09:10 / 17.05.2025
Намангандаги қабристонда ёнғин содир бўлди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
14:18 / 15.05.2025